«Челси» «Бавария» устидан ФИФАга арз қилмоқчи

«Челси» клуби яримҳимоячи Каллум Ҳадсон-Одоини оғдириб олишга уринаётган «Бавария» устидан ФИФАга арз қилиши мумкин.

Аввалроқ, «Бавария» 18 ёшли футболчи трансфери бўйича лондонликларга уч марта мурожаат қилиб, 35 миллион фунт таклиф қилган эди. Бундан ташқари, Каллумнинг ўзига 10-рақамли футболкани таклиф этиб, оғдириб олишга уринганди.

«Челси» клуби барча таклифларни рад қилди. Бундан ташқари, футболчи ва унинг оиласини катта ваъдалар билан оғдириб олишга уринаётган «Бавария» устидан шикоят қилиши ҳақида огоҳлантирди.

Эслатиб ўтамиз, Ҳадсон-Одоининг шартномаси 2020 йил ёзигача амал қилади. Жорий мавсумда у 6та ўйин ўтказиб, 1та гол урган ва шунча голга ҳаммуаллифлик қилган.

Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!

Манба: tribuna.uz

«Челси» Каллум Ҳадсон-Одои

10.01.2019, 22:09:15 94 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш