Икарди ички низоларни келтириб чиқармоқда

Gazetta dello Sport нашрига кўра, “Интер” етакчиси Икардининг 2021-йилгача амал қиладиган шартномасини 2023-йилгача узайтиришни таклиф қилган.

Аммо молиявий масалалар клуб ичида муаммоларни келтириб чиқармоқда. Клуб янги шартномага кўра аргентиналик футболчига йилига 7 миллион евро маош таклиф қилмоқчи ва унинг товон пулини 110 миллион евро қилиб қўймоқчи. Бироқ футболчининг агенти жамоадан 9 миллион евро маош талаб қилмоқда. Бундай талаб клуб мутасаддиларини икки фронтга ажратиб юборган.

Манба: www.le10sport.com

«Интер», Икарди

10.01.2019, 20:57:25 176 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш