Осиё Кубоги. Иордания муддатидан олдин нимчорак финалга чиқди

Осиё Кубоги-2019 мусобақасининг 2-туридан ўрин олган Иордания ва Сурия терма жамоалари ўртасидаги учрашув ўз якунига етди.

Ўйин тенг курашлар остида бошланган бўлсада, иорданияликларнинг ҳужумлари хавфли бўлди. Бу эса 27-дақиқага келиб ўз самарасини берди, Муса Сулаймон номинал мезбонларни олдинга олиб чиққан бўлса, иккинчи бўлим якунланиши арфасида Тариқ Хаттаб ҳисобни 2:0 кўрининишига олиб келди.

Иккинчи бўлимда сурияликлар бироз жонлангандек бўлишди, бироқ Иордания дарвозаси томон йўл топилмади.

Шу тариқа, Иордания муддатидан аввал плей-офф масаласини ҳал қилди. Агар эртага Австралия термаси Фаластиндан очко оладиган бўлса, у ҳолда Иордания биринчи ўринни нақд қилади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу гуруҳда биринчи ўринни қўлга киритган жамоа бизнинг гуруҳда иккинчи поғонани қўлга киритган терма билан баҳс олиб боради.

Осиё Кубоги-2019, 2-тур

Иордания – Сурия 2:0 (2:0, 0:0)

Голлар: 1:0 – 27 Сулаймон, 2:0 – 43 Хаттаб.

Иордания: Амир Шаъфи, Ферас Шилбая, Анас Бани Ёссин, Салим ал Аялин, Тариқ Хаттаб, Халил Бани Атояҳ, Саид ал Муржан, Юсуф Равшдеҳ, Баҳа Абдулраҳмон, Ёсин Бахет, Муса Сулаймон.

Сурия: Иброҳим Алма, Муайяд Ал Ажан, Аҳмад Ал Солиҳ, Фаҳад Юссуф, Жеҳад Ал-Баур, Муҳаммад Усмон, Абдул Малик Анизон, Мардек Мердикян, Тамер Ҳаж Муҳаммад, Умар Ал Сома, Умар Хрбин.

Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!

Манба: penalti.uz

Иордания – Сурия 2:0

10.01.2019, 20:39:05 50 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш