“Монако” “Челси”нинг яна бир футболчисини нишонга олган

Қишки трансфер бозорида рус олигархи Риболовлевнинг “Монако”си анча фаоллик кўрсатмоқда. Бразилиялик ҳимоячи Нальдо, ярим ҳимоячи Виллиамларнинг ортидан улар Балло Туре ва Сеск Фабрегасларни олиб келишга жуда яқин турибди.

Cadena Cope нашрига кўра, лондонликлар “Милан”дан Гонсало Игуаинни олиб келишмоқчи. Агарда бу трансфер амалга ошса, Алваро Мората захирада қолиб кетиши аниқ. Монегасклар эса бу вазиятдан унумли фойдаланиб қолишмоқчи.

Шунингдек “Атлетико”да ўйин амалиётига эга бўлолмаётган Никола Калинич ҳам француз клубига ўтиши мумкин.

Манба: www.football.fr

«Монако», Мората

10.01.2019, 20:31:07 170 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш