Роббен, Мата, Годин. Ёзда эркин агентга айланадиган футбол юлдузлари

Адриен Рабьо

“ПСЖ” ва Рабьо ўртасидаги “совуқ уруш” якунига етгандек. Париждагилар футболчининг клубда қолиши мумкинлигини ҳам истисно қилишмаяпти. Рабьо айни дамда жуда яҳши ўйин кўрсатиши билан бир қаторда, Томас Тухелнинг керакли пайтда учинчи марказий ҳимоячи бўлиб ўйнай оладиган идеал таянч ярим ҳимоячиси ҳақидаги тасаввурларига мос ўйинчидир. Агар мавсум охиригача шартномасини узайтирмаси парижликлар ярим ҳимоячиси катта эҳтимол билан “Барса” таркибига бориб қўшилади.

Хуан Мата

Беш йил аввал Мата қишқи трансфер ойнасининг энг қиммат ҳаридларидан бири сифатида “Стемфорд Бридж”ни “Олд Траффорд”га ўзгартирганди. Аммо ҳозир ҳудди “МЮ” сингари ҳолатда. Статистикага эътибор берсак, Мата сўнгги етти йил ичидаги энг яҳши мавсумини ўтказмоқда. Аммо клуб янги шартнома борасида шошилмаяпти. Ёзда Манчестерга янги мураббий келиши кўп нарсага ойдинлик киритади (балки Сульшер қолар). Матани эса қадрдон “Валенсия”си кутмоқда.

Марио Балотелли

У эсингиздами? Майдондан кўра, майдон ташқаридаги қилиқлари билан ном қозонган “Супер Марио”. Иқтидорни қандай қилиб ўлдиришни барчага намоён қилган Мино Райоланинг ёқимтойи бу мавсум жуда ёмон ўйин кўрсатмоқда. Бу мавсумда Балотелли 32 зарба берган, шундан 10 таси жарима майдони ичидан, 6 таси эса аниқ. Лекин бирортаси гол билан якунланмаган. У 28 ёшда. Агар шу зайлда яна давом этадиган бўлса, уни ҳеч бир клуб уни ўз таркибига текинга ҳам қўшиб олмайди. Бу аниқ.

Арьен Роббен

Ха дўстлар, хайрлашиш вақти келди. Роббен “Бавария”да бир умр ўйнайдигандек тасаввур уйғонган эди. Аммо бу охирги шартнома бўлди. Голландиялик иқтидор фаолиятини якунлаш ҳақидаям ўйлаяпти. Аммо биз унинг яна 3-4 мавсум тўп тепишини ҳохлаймиз.

Аарон Ремси

Роббенсиз қоладиган “Бавария” мавсум якунида эркин агентга айланадиган Ремсини ўз таркибига қўшиб олишни кўзлаяпти. Яна бир асосий давогар бор – Ювентус. Уелслик футболчи “Арсенал” билан шартномасини узайтиришни истамади. Сабаби у АПЛ да мунтазам ўйин амалиётига эга бўлаётгани йўқ ва ЕЧЛда ўйнашни ҳохлаяпти. Унаи Эмери эса ўз жамоасини бошқа футболчилар атрофида қурмоқда. Ёзда Аарон Ремсини бошқа суперлкубда кутиб қоламиз.

Венсан Компани

Ажойиб жисмоний ҳолат ва ўйинни ўқиш ҳусусиятларини ўзида мужассамлаштирган Компанига дунёнинг энг кучли ҳимоячиларидан бири бўлишга жароҳатлар тўсқинилк қиди. Айнан жароҳатлар туфайли у кўп вақтини даволаниш билан ўтказди. Аммо “Сити” мухлислари белгиялик ҳимоячининг клуб учун қилган ҳизматларини жуда қадрлашади.

Диего Годин

Симеоне “Атлетико”сининг хақиқий тимсоли. Айнан Годиннинг “Барса”га урган голи “матрасчилар”га кўп кутилган чемпионликни тақдим этди. Балки Серхио Рамос бўлмаганида уругвайлик ҳимоячи “Атлетико”га ЕЧЛ кубогини ҳам ютиб берарди. Уни “Интер”га қўйиб юборишларига ишониш қийин. Аммо мадридликлар яна бир клуб афсонаси Габидан ҳам осонликча воз кечганини ҳисобга олсак, ҳар нарсани кутиш мумкин.

Оливье Жиру

Жиру жуда ғалати ўйинчи. Тўққизта яққол вазиятдан гол уролмаслиги мумкин, кейинги яримта имкониятдан ҳам гол ура олади. Унинг “Арсенал”дан “Челси”га ўтиши омадли чиқмади. Ҳатто Моратанинг ишончсиз ўйини ҳам Саррига Жируни асосий таркибда тушириши учун сабаб бўлолмади. Мавсум охирида шартномаси тугайдиган футболчи ватани Францияга қайтса керак.

Мунир ал Хаддодий

Агар Мунир ва ниҳоят “Барселона”ни тарк этишга қарор қилса, уни қўлга киритмоқчи бўлган клуб анча маблағидан воз кечишга тайёр туриши керак. Чунки у “Алавес” ва “Валенсия”да ижарада юрганида жуда ажойиб ўйин кўрсатди. Шунингдек, “Барсада” ғаройиб статистикага эга: гол+пас тизимида ўртача ҳар ўйинда деярли 1 очко жамғариб боряпти. Агар Каталониядан кетса, Германия ёки Англияга йўл олса керак.

Гари Кейхилл

Фаолиятини тугатишга оз қолаётган яна бир кучли марказий ярим ҳимоячи. “Челси”га Сарри келгач деярли ўйнамаяпти. Унда олдинги тезлик йўқ, аммо қуйи ҳимоя чизиғи билан ўйновчи жамолар учун жуда зарур футболчи. Агар бошқа клубга кетишни хоҳласа жамоасиз қолиб кетмаслиги аниқ. Чунки АПЛ клубларининг ярми унга шартнома таклиф қилишмоқчи. Энг яхшисини танласа бўлди.

 

Шерзодбек тайёрлади.

Балотелли, Годин, Кейхилл, Компани, Мата, Рабьо, Роббен

08.01.2019, 23:48:26 216 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш