Роналду ёзда «Ювентус»ни тарк этиши мумкин

«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду ушбу мавсум сўнгида бошқа жамоага ўтиши мумкин.

Don Balon тарқатган хабарга кўра, БАА клубидан футболчига рад қилиб бўлмас таклиф тушган. Манбада айтилишича, Амирлик клубларидан бири португалиялик футболчига 60 миллион евро йиллик маош тўлашга тайёр. Бу эса Криштианунинг "Юве"да олаётган маошига нисбатан икки баравар кўп.

Бундан ташқари, Роналду Бирлашган Араб Амирликлари қироли оиласининг бир неча нафар аъзолари билан яхши муносабатларга эга.

Криштиану Роналдунинг «Ювентус» билан шартномаси 2022 йилга қадар тузилган. У "кекса синьора" сафида барча мусобақалар доирасида 24та ўйинда майдонга тушиб, 15та гол урди ва 8та голга ассистентлик қилди.

Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!

Манба: penalti.uz

«Ювентус»Криштиану Роналду

07.01.2019, 21:15:14 501 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш