2018 йилнинг энг омадли трансферлари. Роналду қайси ўринда?

10. Лукас Торрейра, “Сампдория”дан “Арсенал”га
Лондоннинг “Арсенал” клуби 22 ёшли уругвайлик футболчини июлда 30 млн еврога ҳарид қилишганди. Торрейра “Арсенал”га дарров мослашиб кетди. Сафарда “Ливерпуль”га қарши кечган ўйинни ҳисобга олмаганда, мавсумнинг биринчи қисмини уругвайлик ўйинчи жуда юқори сурьатда ўтказди.
9. Родри, “Виляьрреал”дан “Атлетико”га
Родри ҳам 22 ёшда бўлиб, Диего Симеоне уни Габига ўринбосар сифатида Мадридга олиб келди. Футболчиларни уларнинг ўйинлардаги статистикаси орқали баҳолаб борадиган Whoscored.com сайти маълумотига кўра, Родри ҳозир Ла Лиганинг топ-6 футболчиси. Испания терма жамоаси устози Луис Энрике эса уни Серхи Бускетсга тенглаштирди. Мадридликлар Родри учун 20 млн евро сарфлашганини қайд этиш жоиз.
8. Жоау Канселу, “Валенсия”дан “Ювентус”га
Португалиялик футболчи мавсумнинг биринчи қисмини “Ювентус” сафида ажойиб ўтказди. Канселу ҳужумга зўр қўшилиши билан биргаликда, ҳимояда ҳам баъзан “қовун туширарди”. Лекин ҳозирча ҳимоячи жамоага жуда катта ёрдам бермоқда. Балки бунга ҳамюрти Криштиану Роналду билан бирга ўйнаётгани сабабдир. Нима бўлган тақдирда ҳам “Ювентус” 40 млн евро эвазига ажойиб ҳимоячига эга бўлди
7. Аксель Витцель, “Тяньцзин Цюаньцзян”дан “Боруссия” Д га
Витсель “Зенит”дан “Тяньцзин Цюаньцзян”га ўтганида кўпчилик мутаҳассис ва муҳлислар белгиялик футболчини бошқа Европа клубида кўрмасликларига ишончи комил эди. Аммо ЖЧ-2018 ва бу мавсумнинг биринчи ярми шуни кўрсатмоқдаки, Аксель Витцель Хитойда футбол ўйнашни унутиб қўйгани йўқ. Балки 29-ёшли ярим ҳимоячи “Боруссия” Д нинг майдон марказидаги энг асосий футболчисига айланиб улгурди. Ёзда “Боруссия” Д Витцель учун атиги 20 млн евро тўлаганди холос.
6. Пако Алькасер, “Барселона”дан “Боруссия” Д га
Август ойида 25 ёшли ҳужумчининг таркибга қўшиб олиниши “Боруссия” Д нинг трансфер бозоридаги энг омадли ишларидан бири бўлди. Алькасер янги мавсумда ҳозирча 12 гол уришнинг уддасидан чиқди. Бунинг учун унга атиги 502 дақиқа кифоя қилди: бу деярли 6 тўлиқ ўйин дегани. Захирадан тушиб гол уриш бўйича Бундеслиги рекордини ўрнатди. Боруссия” Д Пако Алькасерни 23 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага оганди ва дортмундликлар ноябрь ойида бу ҳуқуқдан фойдалинишди.
5. Кшиштоф Пёнтек, “Краковия”дан “Женоа”га
Женоанинг польшалик ҳужумчиси ИталияА сериясининг 2018-2019 мавсумидаги хақиқий кашфиёти бўлди десак муболаға қилмаган бўламиз. “Женоа” ёзда атиги 4,5 млн еврога сотиб олган хужумчиси учун ҳозирда топ-клублар бундан 10 баравар кўп маблағ тўлашга тайёр. Чемпионатнинг 19 учрашувида Пёнтек 13 гол уришга эришди. Нима ҳам дердик, Польша терма жамоаси Роберт Левандовски ўрнига ажойиб ўринбосарга эга бўлди.
4. Пьер-Эмерик Обамеянг, “Боруссия” Д дан “Арсенал”га
“Арсенал” Обамеянгни 2018 йилнинг январидаёқ 63,7 млн еврога ҳарид қилганди. Шундан буён габонлик футболчи лондонликлар сафида турли турнирларда жами 40 ўйинда 26 гол уришнинг уддасидан чиқди. Айни пайтда Премьер-лигада 14 гол уриб, “Тоттенхем” ҳужумчиси Гарри Кейн билан биргаликда тўпурарлар рўйхатини бошқариб боряпти.
3. Алисон Беккер, “Рома”дан “Ливерпуль”га
Ниҳоят “Ливерпуль” топ дарвозабонга эга бўлди. Мерсисайдлик мухлислар энди ўз дарвозаси томонга беҳавотир қарашлари мумкин. Ёзда туманли альбионга 62,5 млн евро эвазига келган Алисон оз вақт давомида дунёнинг энг қиммат дарвозабони ҳам бўлиб турди. Унинг бу мавсумдаги статистикаси ҳам жуда зўр. Ушбу мавсум премьер-лигада атиги 10 гол ўтказиб юборди холос. Бразилиялик кипер ўзи учун тўланган пулларни оқлаб бўлди.
2. Вирджил ван Дейк, “Саутгемптон”дан “Ливерпуль”га
“Ливерпуль” сафига 2018 йилнинг январида ҳимоячилар учун рекорд даражадаги маблағ, яъни 79 млн еврога келиб қўшилган ван Дейк ҳозирги кунда асосий таркибнинг ажралмас ўйинчисига айланиб улгурди. Унинг ёнида Деян Ловрен анча тартибли ва ишончли ўйин кўрсата бошлади. Яккакурашлар, тўғри позиция танлаш, ҳужум бошлашда биринчи пасни беришда Вирджил ван Дейк жудаям самаралидир. Ҳозир сўзсиз дунёнинг энг кучли марказий ҳимоячиларидан биридир.
  1. Криштиану Роналду, “Реал Мадрид”дан “Ювентус”га
“Ювентус” 117 млн еврога Роналдуни “Реал”дан сотиб олганида, баъзилар Роналду қариб қолгани ва ўйини олдингидай эмаслигини, шунингдек, энди “Реал” янада жамоавий ўйин кўрсатишини таъкидлашди. Аммо кўряпмизки, ҳаммаси умуман бошқача бўлмоқда: “Ювентус” Роналду билан янада кучайди, “Реал” эса омадсизлик гирдобида қолган. Бу мавсум Италия А сериясида португалиялик ҳужумчи 19 ўйинда 14 гол урди ва 6 голга ассистентлик қилди. “Қариб қолган” ҳужумчи учун феноменаль кўрсаткич. “Ювентус” бу мавсумда ЕЧЛ да асосий фаворитлардан бири.
Шерзодбек таржима қилди.
Манба: Penalti.uz

05.01.2019, 14:32 1095 2

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак

  • #comment Faxa9090

    2019-01-05 20:04:29

    Роналдо 6 - олтин тупни олишига ишонаман!

    Javob berish

    Faxa9090'га жавоб бериш

  • #comment Faxa9090

    2019-01-05 20:03:26

    Роналдо 6 - олтин тупни олишига ишонаман!

    Javob berish

    Faxa9090'га жавоб бериш

×Ёпиш