Ёзда Погбанинг “Барса”га ўтиши нега тўхтаб қолганди? Барчаси маълум бўлди

Нега ўтган ёзда Поль Погбанинг “Барселона”га кўчиб ўтиши тўхтаб қолганди? Амалга ошмаган трансферга Mundo Deportivo нашри пайшанба куни ойдинлик киритган.

Маълум қилинишича Мино Райола, франциялик футболчининг агенти ўз мижозини каталонияликларга таклиф қилган. Каталонияликлар эса “Манчестер Юнайтед” ижрочи директори Эд Вудвордга унинг нархини билиш учун мурожаат қилган. Вудворд эса уни шунчаки сотилмайди деган. Футболчи Глейзерлар оиласининг севимлиси экан.

Бартомеу ва “Барса” шу тариқа унинг трансфери имконсиз эканлигини тушуниб етишган ва трансфер иши тўхтаб қолган экан.

Манба: www.le10sport.com

"Манчестер Юнайтед", Погба

03.01.2019, 19:58:12 560 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш