Вальверде ўз трансферини оқлашга уринди

Бир неча кун олдин “Барселона” илк қишки трансфери Жейсон Мурильони маълум қилганди. Унинг келишига сабаб Умтитининг жароҳати ва Вермаленнинг ҳам бир ойга сафдан чиқиши бўлганди. Каталонияликлар бош мураббийи уларга тезроқ мослашиши кераклиги учун Ла Лиганинг ўзидан ҳимоячи олганини тилга олди.

“Мен унинг трансферини Паулиньога қиёслаяпман. Бу икки рақобатчи бошқаларда бўлмаган характерга ва ўйинга эга футболчилар. Бу зарурат туфайли бўлди. Биз Ла Лигани яхши биладиган тажрибали футболчи қидиргандик.” – деди Вальверде Barca TV га берган интервьюсида.

Манба: www.le10sport.fr

"Барселона", Вальверде, Мурильо

02.01.2019, 13:09:34 583 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш