МЮ ҳужумчиси “Реал”га ўтиш фикрини ўзгартирди

Поль Погба Моуриньо кетиши ортидан қайта жонлана бошлади. Ҳудди шу гапни Маркус Рэшфорд ҳақида ҳам айтишимиз мумкин. Оле Гуннар Сульшер қўли остида у сўнгги барча учрашувларда ўйинни асосий таркибда бошламоқда.

Mirror нашрига кўра англиялик ҳужумчи қишки трансфер бозорида клубини ўзгартирмоқчи бўлган. Унга эса “Реал” жиддий қизиқиш билдирган. Бироқ клубдаги вазияти кескин яхшиланиши ортидан Рэшфорд мадридликлар сафига ўтиш фикрини ўзгартирган ва “қизил иблислар”да қолишни маъқул топган.

Манба: www.football.fr

"Реал Мадрид”, Маркус Рэшфорд

02.01.2019, 12:03:41 596 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш