Сульшер «МЮ»да қолиши мумкин

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клубининг вақтинчалик устози  Оле-Гуннар Сульшер мавсум якунига етганидан кейин ҳам жамоада қолиши мумкинлигини айтди.

“Кейинги беш ойда мен «Юнайтед»ни бошқараман. Сўнг жамоани кимгадир топширишим керак. Режамиз шундай. Меннинг бу ердаги бош вазифам – жамоа ўйинига ижобий таъсир ўтказиш ва бу даврда ҳужумкорликни кучайтириш.

Албатта, натижа – муҳим, лекин мен футболчиларга улар тўғри йўлда эканликларини уқтира олишим зарур. Мана шундагина орадан икки-уч йил ўтиб, жамоа совринларни қўлга киритса, бунда менинг ҳам ҳиссам борлигини фахр билан айта оламан.

Май ойида ўрнимни кимдир эгаллаши мумкинлигини биламан, аммо унгача ишларимиз юришиб, раҳбарлар мен билан тўлақонли шартнома тузишни истаб қолишса, ишончим комилки, биз келиша оламиз”, — дейди Сульшер.

31.12.2018, 10:20:43 208 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш