Абидал Рабьонинг трансферида айбдорми?

“ПСЖ” билан амалдаги шартномасини узайтиришни истамаётган Адрьен Рабьонинг кейинги жамоаси “Барселона” бўлиши тобора ойдинлашиб бормоқда. Бу трансферга “Барса”нинг техник ишлари бўйича котиби Эрик Абидал бош-қош бўлмоқда.
Paris United нашрига кўра, футболчи каталонияликлар билан 10 миллион евролик маош ва олдиндан келишгани учун қўшимча 10 миллион евро миқдорида бонус ишлаб олади.
Бироқ нашрнинг маълум қилишича Абидалнинг ҳатти-ҳаракатида шубҳа бор. Рабьо расман 1-январдан бошлаб каталонияликлар билан расмий музокараларни олиб бориши керак эди. Бироқ Абидалнинг унгача бўлган даврда футболчининг яқинлари билан келишиб олгани легитимлигини пасайтириб юбормоқда.
Манба: www.football.fr

"Барселона", "ПСЖ" Адриен Рабьо, Абидаль

30.12.2018, 11:25 276 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш