"МЮ" "Порту"нинг 20 ёшли ҳимоячиси учун 40 млн фунт бермоқчи

"Порту" ҳимоячиси Эдер Милитао фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.

Бразилиялик 20 ёшли футболчининг трансферига "Манчестер Юнайтед" қизиқмоқда. Бу футболчининг номзоди "Наполи" ҳимоячиси Калиду Кулибали вариантидан афзалроқ кўрилмоқда.

Милитаонинг трансфери 40 млн фунтга баҳоланмоқда. Европада биринчи мавсумини ўтказаётган ўйинчи ватанида "Сан-Паулу" сафида ўйнаган.

Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!

Манба: penalti.uz

"Порту" Эдер Милитао

20.12.2018, 17:30:42 100 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш