Раҳим Стерлинг ва Эден Азар: уларнинг қай бири кучли?

Ҳафта ўртасида Чемпионлар Лигасининг бир-биридан қизиқарли ва шов-шувли учрашувлари бўлиб ўтди. Аммо ўтган ҳафта якунида ундан ҳам қизиқарлироқ тўқнашув бўлиб ўтганди. Англия Премьер Лигасининг энг яхши қанот ҳужумчилари Раҳим Стерлинг ва Эден Азар юзма-юз келишганди.  «Челси» «Манчестер Сити»ни ўз майдонида қабул қилиб Гвардиоланинг “енгилмас жамоаси”ни ниҳоят таслим қилди. Аммо бир савол Премьер Лига мухлисларини қийнаб келмоқда. Ким кучли: Азарми ёки Стэрлинг?

Азар сўнгги бир неча йил давомида инглизларнинг энг яхши ўйинчисига айланди. Аммо бельгиялик футболчи Жаҳон Чемпионатида яна юқори поғонага кўтарилиб олди ва янги мавсумни ажойиб тарзда бошлади.

Шу билан бирга, Стэрлинг Пеп Гвардиоланинг насиҳатлари билан секин-аста ўз маҳоратини ошириб борди ва айни пайтда уларнинг иккови ҳам энг яхши ўйинчи сифатида эътироф этилмоқда.

Бироқ Премер Лигада уларнинг қай бири кучлироқ? Стэрлингми ёки Азар? Бунга жавоб олиш учун аниқ фактларга мурожаат қиламиз.

Ким кўпроқ гол киритган?

Азар 1,058 дақиқа ичида 7 та гол киритган бўлса, Стэрлинг 1,026 дақиқада 8 марта гол уришга муваффақ бўлди. Демак Стэрлинг олдинда. Ушбу рақамларнинг янада йирикроқ бўлиши мумкин эди, “Манчестер Сити” (114) «Челси»дан (103) кўпроқ имконият яратган бўлсада, бироқ бу фақат улкан режалар доирасида қолиб кетди.

Азар ҳисобида 41 зарба ва бу Стэрлингникидан 11 тага кўп, ҳамда “Сити” футболчиси дарвоза қаршисида анча омадлироқ.

Стерлинг –1:0 – Азар

Энг совуққон ўйинчи ким?

Стерлингнинг гол уриш бўйича устунлигини аниқ рақамларда ҳам кўришимиз мумкин. У имкониятларининг 26,7% дан фойдаланган бўлса, бу кўрсаткич Азарда 17,1% ни ташкил этади. Стэрлинг йўллаган зарбаларнинг кўпроқ қисми ҳам аниқ нишонга олинган, жами 30 зарбанинг 16 таси голга  айланган, Азарники билан солиштирганда 41 зарбадан 17 та голни кўришимиз мумкин. Шунга қарамай, ҳар икки томоннинг ўйин услуби эътирофга арзигулик. Стэрлингнинг пеналти ишлаб олиш учун қилган ҳаракатлари балки инглиз ўйинчисига бу яқин масофадан туриб ўз фойдаси учун яхшироқ имкониятларни яратар.

Стерлинг – 2:0 – Азар

Кимнинг ижодкорлик қобилияти кучлироқ?

Балга эга бўлиш навбати Азарга, у гол учун 42 марта қулай вазият яратиб берган бир пайтда, Стерлинг 27 та голли вазиятга муаллифлик қилган. Иккала ўйинчи ҳам Премьер Лигадаги 6 та голга ассистент бўлганини ҳисобга олсак, тўғри Азарда мутлақ устунлик йўқ, аммо унинг ҳисобида гол учун яратган қулай вазиятлар сони сезилари даражада кўпроқ. Шу ўринда, Алваро Мората (20.83%) ва Оливье Жиру (5.56%) лар жорий мавсумда анчагина қониқарсиз натижани қайд этишганини эслатиб ўтиш жоиз.

Холис хулоса: Стэрлинг жамоадошлари учун голли вазиятлар яратиб беришда Азар каби плеймейкер бўла олмайди.

Стерлинг – 2:1 – Азар

Ким энг яхши дриблинг устаси?

Стэрлингнинг алдаб ўтиши ва тўғри қарор қабул қилиш қобилияти Гвардиоланинг қўли остида ўйнашни бошлаганидан бери анчагина ривожланган бўлсада, бу борада Азар мутлоқ устунликни қўлдан бой бермади. «Челси» ярим ҳимоячиси ушбу мавсумда 37 дриблингни амалга оширган бўлса, Стэрлингда бу 23 тани ташкил қилади.

Стерлинг – 2:2 – Азар

Пасни ким яхшироқ узатади?

Азар бу мавсумда Маурисио Саррининг «Стэмфорд Бридж»га таъсири туфайли 615 та пас узатган, Стэрлинг ҳисобида эса 425 та пас бор.

Бунинг устига, Азар 33 та узоқ масофали пасга муаллифлик қилган, Стэрлинг эса бор йўғи 4 марта шу вазифани бажарган. Кўриниб турибдики, Азар бу жабҳада ҳам устун.

Ҳужумдаги паслар сони бўйича Стэрлинг (230) олдинда бўлишига қарамасдан, умуман олганда бурчакдан берилган паслар сони бўйича ҳам Азар етакчилик қилади.

Стерлинг – 2:3 – Азар

Барқарорлик борасида ким устун?

Август ойининг охирларидан сентябрь ойининг ўртасига келиб, Азар Премьер Лига ўйинларида 5 та гол урди. У яна қўшимча икки голга муаллифлик қилиши мумкин эди, бироқ айни пайтда у клуб ва терма жамоаси учун 11 ўйинда ғалаба қозона олмаганлар қаторида.

Ҳолбуки, Стэрлинг 13 марта Премьер Лига учрашувларида иштирок этиб 7 тасида гол урган. Жорий мавсумда эса икки ўйинни голсиз ўтказди.

Ушбу мавсумда “Сити”нинг 3 учрашувида футболчи ўйинда иштирок этмади. Азарнинг “Челси”даги иштирокида ҳам ҳудди шу ҳолат. Бироқ Стэрлинг бошқа 3 ўйинда ҳам голга муаллифлик қилди, ҳамда асистентлик қилди, Азарда эса бундай ҳолат атиги бир марта бўлди.

Стерлинг – 3:3 – Азар

Хулоса

Юқоридагиларга асосланиб, Стэрлингнинг Гвардиола бошчлигида беқарор футболчидан шиддат билан кучли футболчи сифатида шаклланаётгани, дарвоза қаршисидаги совуққонлиги ортиб бораётганини эътироф этишимиз керак.

Айни пайтдаги жисмоний формаси, тўпурарлик ва асистентлик қобилияти бўйича Стэрлинг кучлироқ ўйинчидир, аммо Азар “Челси”да Маурио Саррининг ҳужумларида таянч вазифани бажарувчи футболчига айланган.

Шукрона тайёрлади

"Манчестер Сити", «Челси» Эден Азар, Стэрлинг

13.12.2018, 09:10:30 343 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш