Гвардиола «Манчестер Сити»ни ЕЧЛ фаворитлари қаторига қўшмаяпти

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола ўз жамоасини Чемпионлар лигаси фаворити эмас, деб ҳисобламоқда.
«Одамлар Чемпионлар лигаси, Чемпионлар лигаси деяверишгани билан биз унда фаворитлар қаторига қўшилиб қолмаймиз. ЕЧЛ – натижаларини олдиндан мутлақо тахмин қилиб бўлмайдиган мусобақа. Биз фақатгина аввалгидек савияда ўйнашда давом этишимизга кафолат бера оламиз.
АПЛдаги рақобат ҳақида менга гапирмасангиз ҳам бўлади. Сиз ва сизнинг таҳлилчиларингиз доимо «Сити»ни енгиб бўлмас клуб, февралдаёқ чемпионликни ҳал қилиб қўйишга қодир мукаммал жамоа деб таърифлайсизлар. Бу гапни ҳар бирингиз айтгансиз. Ҳеч қайси мураббий ҳам, ҳеч қайси футболчи ҳам ва ҳеч қайси клуб ҳам бундай демаган. Ўтган мавсумда нимагаки эришган бўлсак, таҳсинга сазовор ўйинимиз орқали уддалаганмиз», - деган Гвардиоланинг сўзларини чоп этди The Independent.
Эслатиб ўтамиз, шанба куни «шаҳарликлар» «Челси» майдонида илк мағлубиятини қабул қилиб олди. Клуб эртага ЕЧЛ гуруҳ босқичи сўнгги турини «Ҳоффенҳайм»га қарши ўтказади.
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба: tribuna.uz

«Манчестер Сити» Пеп Гвардиола

11.12.2018, 08:27 149 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш