«Барселона»ни ғалаба сари етаклаган Месси (Азиза Абиерқулова таржимаси)

Беш карра «Олтин тўп» соҳиби ва афсонавий Пелега қиёсланадиган Аргентинанинг ёрқин юлдузи ўзига шубҳа билан қараганларга шанба куни нималарга қодирлигини яна бир бор исботлади.

«Олтин тўп»ни беш марта қўлга киритган Лионел Месси ўтган душанба куни дунёнинг энг яхши бешинчи футболчиси бўлишни очиқчасига қабул қилмади. Балки бразилиялик афсонавий Пеленинг Аргентиналик футболчини «фақатгина бир оёқда зарба берувчи» ва «ягона маҳорат эгаси» эканлигини тасдиқлагани учундир. Нима бўлишидан қатъий назар, «Барселона»нинг 10-рақамли ўйинчиси буни эътиборидан четда қолдирмади ва «Эспаньол» унинг ғазабини шанба кунги учрашувда ҳис қилди.

Месси икки ажойиб голни киритиб, Усмон Дембеле учун қулай вазият яратиб берди. Ҳаяжонли лаҳзаларга бой «Барселона» ва «Эспаньол» ўртасидаги учрашув «Барса»нинг 4-0 ҳисобдаги мутлоқ ғалабаси билан якунланди.

Мессининг 17-дақиқада мукаммал ва аниқ жарима зарбасини қайтаришда Диего Лопеснинг чаққонлиги ҳам ёрдам бермади.

Ҳужумчи Дембеленинг голига тўпни етказиб бериши тан олишга арзигулик вазият бўлди. Месси енгил ва тез тўпни ўйнатиб ҳимоячини алдаб ўтар экан, йиқилиб тушсада тўпни ўзида сақлаб қолди ва зудлик билан вингерга чиройли пас билан тўпни етказди. Бу чинакам санъат асари эди ва Дембеле бу имкониятни қўлдан бой бермасдан уни анчагача ёдда қоларли бўлишига сабаб бўлди.

Аргентиналик ўйинчи учун янги ҳужумни ташкил қилиш қийин кечмади, биринчи таймда рақиб ҳимояси устидан осонликча устун келган Месси Суаресга пас ташлаб яна рақиб ҳимоячиларини доғда қолдирди.

Иккинчи бўлимда «Эспаньол» дарвозабони Лопес яна жарима зарбасини қайтара олмади, бу Мессининг Ла Лигада тўққизинчи, 2018-йилдаги барча мусобақалардаги ўнинчи голига айланди.

Ўйинчининг ўзи буни эътироф этмасада, бу ҳафтадаги дерби футболчига қўшимча мотивация бергани бироз шубҳали. Нотўғри йўналган пасдан сўнг тўп йўқотилгач, у хатосини тўғрилаш учун 40 ярд босиб ҳимояга қайтди ва тўпни қайтариб олди. Бундай ҳолатни сиз ҳеч қачон кўрмагансиз.

«Диарио Спорт»нинг таъкидлашича Месси «Эспаньол» стадионида, ўз фаолияти давомида икки марта гол урган майдонда, ажойиб ўйин кўрсатишни режалаштирган.

Футболчи бу шов-шувли кўрсаткичи билан «Барса» рақибларини мағлубиятга учратган 19-голга муаллифлик қилди.

«Барселона» Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг сўнгги турида кейинги босқичга ўтган бўлсада, сешанба куни «Тоттенҳем»га қарши кечадиган учрашувда Месси шундай кутилмаган ўйин кўрсатса не ажаб.

Месси айни вақтда ғазабда ва унинг йўлидан ким чиқишидан қатъий назар, албатта бунинг бадалини тўлайди.

Азиза Абиерқулова тайёрлади

10.12.2018, 14:01:42 494 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш