Роналду «Юве»да навбатдаги эволюцияни ўтказмоқдами?

«Ювентус» бугун «Интер»га қарши тайёргарлик кўраётган бир паллада А Серияда ҳеч ким Роналдудан кўпроқ гол ура олмаган. Бу факт! Аммо бу голлар ҳикояни тўлиқ акс эттириб бера оладими? Роналду ёзда «Реал»дан келиб қўшилганидан бери ўзгардими? Қуйида мана шуни таҳлил қилишга уриниб кўрамиз.

Ўтган ҳафта «Фиорентина»га урган голи туфайли Роналду «Ювентус» тарихида 14 ўйинда 10 гол урган биринчи футболчига айланди. Бундай кўрсаткичга Жон Чарльз 1957/58-йилги мавсумда эришган экан.

«Реал Мадрид» сафида 438 ўйинда 451 гол уриб клубнинг барча даврлардаги энг яхши тўпурарига айланган супер юлдуз учун бу оддий ҳолат.

Аммо Роналду «кекса синьора»га бундан кўпроғини бермоқда. Унинг Мадриддаги тўққиз йиллик фаолияти давомида вингердан самарали марказий ҳужумчига айланиши билан тугаганди.

«Ювентус» ўтган мавсумда Гонсало Игуаин тимсолида марказий ҳужумчига эга эди. Улар футболчи билан айрилишга қарор қилди. Унинг жамоа учун урган 23 голи ҳам клубда қолишига ёрдам беролмади.

Энди эса унинг ўрнида олдинги чизиқда Роналду ва Манджукич ҳаракат қилмоқда. Ушбу ҳамкорли аста секинлик билан ўз мевасини бермоқда. Улар биргаликда А Сериянинг 16 голига муаллифлик қилишган.

«Реал»да Роналдуни жамоавий ишларда иштирок этмасликда айблашарди, унга «мағзава ағдаришарди». Айниқса жамоадоши бўш бўлган пайтда унга пас узатмаслигини кўпчиликнинг ғашига тегарди.

Унинг эмоционал реакцияси ҳам мухлисларда илиқ таассурот қолдирмасди. Унинг «қироллик клуби»даги статистикаси паст эди. У жамоадошлари учун кам вазиятлар яратиб берган – 75. Шуни 65 тасини Испаниядаги дастлабки икки мавсумида мос равишда 31 ва 38 тани ташкил қилганди.

Бироқ бу рақамлар «Ювентус»даги фаолияти давомида яна изига тушиб бормоқда. Туринликлар сафида фақатгина Миралем Пьянич Роналдудан кўпроқ муҳим узатмаларни амалга оширган. Роналдунинг бу кўрсаткич бўйича рақамлари жамоага мослашгани сари ортиб бормоқда.

Роналдунинг А Серияда бир ўйинда ўртача зарбаси 7.1 ни ташкил қилмоқда. Клубда ундан кейин Пауло Дибала 2.4 билан бормоқда. А Серияда эса Роналдудан кейин 4.7 зарба билан «Наполи» вакили Лоренцо Иньсинье бормоқда.

Роналду айни вақтда 5 голли узатмага эга. «Ювентус»нинг бошқа футболчиларидан учта кўп олдинда. Ла Лигадаги сўнгги мавсумида Роналду 27 пасни амалга оширган.

А Сериянинг 14 ўйинида у жамоадошлари учун 25 та хавфли вазиятларни яратиб берган. Агарда у бундай ишни амалга оширишда давом этса, унинг рейтинги 2014/15-йилги рекордидан ҳам ошиб кетиши турган гап.

Балки у «асал ойи”ни бошидан кечираётгандир. Аммо Роналду янги клубдошлари билан ижобий муносабатларни ўрнатиб олган. Буни унинг жарима зарбаларни ижро этиш вазифасини Пьянич ва Дибалага топширганидан ҳам билса бўлади. Хуллас Роналду Италияда ҳам қайта туғилмоқда.

Манба: www.penalti.uz

"Реал Мадрид”, "Ювентус", Роналду

07.12.2018, 09:50:57 574 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш