Куртуа орзусидан анча йироқдами?

Бельгиялик посбон «Реал Мадрид»га ниҳоят кўчиб ўтганидан кейин жамоанинг сўзсиз юлдузига айланиши кутилган эди. Аммо у «Челси»дан келиб қўшилганидан бери доимий ўйин амалиётига эга бўлишда қийналиб келмоқда.
Тибо Куртуа уни «Реал» футбочиси сифатида таништираётганида бирданига клубнинг биринчи рақамли посбонига айлана олмаслигини айтганди.
Сиртдан қараганимизда, ёзда «Челси»дан 35 миллион фунт (40 миллион евро) эвазига келганидан кейин бельгиялик дарвозабоннинг мақомига ҳеч қандай шубҳа йўқ.
Бельгия билан Жаҳон Чемпионатида ажойиб ўйинларини кўрсатиб учинчи ўринни қўлга киритган Куртуа Кейлор Навасга рақобатчилик қилишга уриниб кўради.
«Реал» мана уч мавсумдирки Косата-рикалик дарвозабонга кучли рақобатчи олиб келишга бесамар уриниб келди. 2015-йилда ёзги трансфер бозорининг сўнгги дақиқаларида мадридликлар «Манчестер Юнайтед» вакили Давид Де Хеани қўлдан чиқарган эди. Бу ҳолат шу йилгача чўзилди.
Куртуа «қироллик клуби»га захирада ўтириш учун келгани йўқ. Бироқ унинг «Сантьяго Бернабеу»даги фаолияти баланд парвозлардан кўра пастга шўнғишлар билан бошланди. Айниқса унинг сўнгги турдаги «Алавес»га қарши ўйинда йўл қўйган хатоси туфайли клубнинг бир очкодан ҳам қуруқ қолиши туфайли у танқидчиларнинг асосий нишонига айланиб қолди.
Хулен Лопетеги эса мавсум стартини Навасга ишониб топширди. Куртуа ўз имкониятини бироз кутишига тўғри келди. Навас дастлабки икки чемпионат учрашувида дарвозани қўриқлади.
Бельгиялик посбон «Леганес» устидан қозонилган ғалаба (4-1) ва «Атлетик» билан бўлган дуранг (1-1) да жамоаси дарвозасини қўриқлади.
У «қуруқ ўйин» ўтказа олмади, бироқ ўтказиб юборилган голларда Куртуанинг айби йўқ эди. Шунга қарамай, «Рома»га қарши Чемпионлар Лигасидаги учрашувда бош мураббий ўз эътиборини яна Навага қаратди. Бу билан у ўзининг биринчи рақамли дарвозабонини ҳали аниқлаб олганини кўрсатмоқчи бўлгандир. «Қаймоқранглилар» ушбу ўйинда 3-0 ҳисобида зафар қучди ва мавсумдаги энг яхши ўйинларидан бирини ўтказди.
«Кимни ўйнатишни мураббий ҳал қилади. Жой учун белгиланган ротация тизими ёки шунга ўхшаш нарса йўқ» – деди Куртуа Бельгия нашрларига интервью бераркан.
У кейинги уч чемпионат ўйинида ўз жойига қайтарилди. «Эспаньол» устидан қозонилган кичик ҳисобдаги ғалаба (1-0) Куртуанинг ниҳоят қуруқ ўйин ўтказганига ижобий таъсир қилиши мумкин. Аммо ўйинда гол ўтказиб юбормаслигида унинг хизматлари кам бўлди. Андалусияда 3-0 ҳисобида мағлубият аламини тотишида эса у жамоасига мутлақо ёрдам бера олмади.
Куртуа ўтказиб юборилган иккинчи ва учинчи голларда яхшироқ ҳаракат қилиши мумкин эди, аммо у Бен Йеддернинг ҳужумларини тўхтата олмади.
Аммо у собиқ жамоасига қарши дерби учрашувида ўзининг ҳозирча энг яхши учрашувини ўтказишга эришди.
Ўйиндан кейин у ўз услубини ҳимоя қилиб чиқди ва энг зўр тарафи бўлмасада узатмаларни амалга оширишда ёмон эмаслигини тилга олди.
«Мен оёғим билан ўйнашда чакки эмасман. Эҳтимол энг зўримасдирман, аммо ёмон ҳам эмасман. Оёқда тўп билан муомала қилишда давом этаман.» – деди Belgofut нашрига берган интервьюсида.
«Баъзан ёмон паслар бераман, аммо мендан ҳам кўпроқ хато қиладиган кўплаб дарвозабонларни биламан.»
Шу гапларни айтганидан кейин «Алавес»га қарши ўйинда у жиддий хатога йўл қўйди. Бурчак зарбаси вақтида у тўпга чиқишда позицион хатога йўл қўйди ва сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юборилишига сабабчи бўлди.
Бу ҳам етмаганидек «ЦСКА»га қарши учрашувда клуб яна қаторасига тўртинчи ўйинда гол уришнинг уддасидан чиқа олмади ва Москвадан 1-0 ҳисобидаги мағлубият билан қайтди. Ўзининг «Реал» сафига ўтишини «орзу» деб атаган посбон бундан анча йироқдаги ўйинини намойиш қилмоқда.
Иккала посбонни солиштирадиган бўлсак, қуйидаги рақамларга гувоҳ бўламиз: Навс дарвозада бўлганида клуб бешта ўйиннинг учтасида ғалаба қозонган. Бельгиялик дарвозабон билан олти учрашувнинг иккитасида клубнинг қўли баланд келган. Иккаласи ҳам иккитадан «қуруқ ўйин» ўтказган бўлса, олтидан гол ўтказиб юборган.
Навас халқаро танаффус вақтида Коста-Рика билан Колумбия ва Мексикага қарши ўйнайдиган бўлса, «Челси»нинг собиқ вакили Бельгия билан фақатгина Голландияга қарши ўйин ўтказади. Шу сабабли Лопетеги 20-октябрь куни «Леванте»га қарши баҳсда айнан уни илк дақиқалардан майдонга туширса керак.
Агарда уни ой охирроғида энг қийин учрашув – «Эль Классико»да жангга ташласа, бу нафақат Куртуа учун балки Лопетеги учун ҳам қимматга тушиши мумкин.

18.10.2018, 15:03 823 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш