Мбаппенинг Жаҳон Чемпиони бўлиши Неймарга қандай таъсир қилди?

Бразилиялик футболчи «Пари Сен-Жермен»да суперюлдузликка даъвогарлик қилмоқда ва майдондан ташқаридаги ўзини тутишини ҳам ўзгартиришга тайёр турибди.
Неймар 2017-йил августида «Барселона»ни рекорд даражадаги маблағ – 222 миллион евро эвазига Париж клубига ўзгартирганидан кейин у янги жамоасининг сўзсиз юлдуз футболчисига айланиши кутилган эди.
Иқтидорли ҳужумчи «Камп Ноу»да Лионель Мессининг соясида қолиб кетавергач у ўзидан ҳам шубҳалана бошлади ва «ПСЖ»да етакчига айланиш имкониятини кўрди.
Орадан мана 12 ой ўтгач у энди бошқа бир футболчи – жамоадоши, ёш истеъдод эгаси Килиан Мбаппенинг соясида қолиб кетиш хавфи остида қолган.
Мбаппе 2018-йилги Мундиалда Франция термасининг зафар қучишида муҳим вазифани бажарди. «Бондилик болака» кўрсатган ўйинлари туфайли Парижнинг суюклисидан бирига айланди. Унинг яқинда «Лион»га урган покери уни дунёнинг энг яхши ҳужумчилари қаторига киришига мустаҳакам замин яратди.
Неймар клубдаги мақомини осонликча бериб қўйиш ниятида эмас. Шунга қарамай у Мбаппедан олдинда тилга олиниши учун майдондан ташқаридаги хулқини ҳам тузатиб олиши керак.
26 ёшли футболчи ўтган мавсумда Дани Алвешнинг келиши билан ўзини анча эркинроқ ҳис қила бошлади. Аммо унинг номи парда ортида қолиб кетмоқда.
Аммо бу ҳолат сўнгги ойларда ўзгармоқда, Неймар «Манчестер Юнайтед» етакчиси Поль Погбани Франция пойтахтига келишни тавсия қилди. Бу билан у «ПСЖ» президенти Носир Ал-Хелайфига Чемпионлар Лигасини юта оладиган жамоа тузишда ёрдам беришга интилмоқда.
Бироқ кўпчилик ўзгарган Неймарни нафақат мажлислар залидаги ташаббускорлигида, балки ОАВ даги чиқишларида ҳам ўзини тузатиб олишини истайди.
У «ПСЖ»га келиб қўшилганидан бери ОАВ га чиқишни унчалик хушламай келмоқда. «Барселона»дан келиб қўшилганидан бери у барча журналистларнинг нишонига айлангани ҳам бор гап. Аммо у 2017-18-йилги мавсум давомида фақатгина бир марта йирик матбуот анжумани ўтказди ва у ҳам тўлиқ тартибда ўтмади.
«Сантос»нинг собиқ тарбияланувчиси Тома Тухел билан Чемпионлар Лигаси доирасида «Црвена Звезда» устидан қозонилган 6-1 ҳисобидан беллашувдан олдин матбуот анжуманида кўриниш берганди. У бу мулоқоти чоғида мураббий билан ўртасидаги муносабатлар, майдондаги роли ва клубнинг янги мавсумда олдига қўйган мақсадлари ҳақида фикр юритди.
Қўшимчасига, Неймар мунтазам равишда ўйинлардан кейин майдонча ёнида мухбирлар билан мулоқотга киришган ва бу борада ишлар яхши томонга ўзгарганини эътироф этмасдан илож йўқ.
Неймар «Парк де Прэнс» ичида ва ташқарисида клубнинг асосий футболчиси бўлишга уринмоқда ва бу ҳолат Ал-Хелайфи ва клуб бошқарувидагилар учун ижобий ўгариш, десак муболаға бўлмайди.
Ҳужумчи «Реал Мадрид»да ўйнашдан кўра айни вақтдаги жиддий ўзгаришлар содир бўлаётган бир пайтда «ПСЖ»ни ташлаб кетишни ният қилмаганини ҳам тилга олди.
«Сантьяго Бернабеу»га кўчиб ўтиш ҳаёлининг бир бурчагида қолаётгандир, аммо айни дамда Неймар Мбаппега ўзининг юлдузлик мақомини топшириб қўймаслик ҳаракатида ёниб турибди.

14.10.2018, 11:20 2848 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш