Лопетегининг ҳалоскори ким?

26 ёшли Иско “Атлетик”га қарши баҳсда майдонга тушганидан уч дақиқа ўтар-ўтмай жамоаси учун гол урди. Бу билан у якунда Хулен Лопетегини мағлубиятдан қутқарган бўлиб чиқди. Хўш, асосий таркибда унга мос позиция танлаш қийин бўлиб келган бир вақтда айнан у ҳал қилувчи футболчи бўладими?
Искони “Реал Мадрид”нинг уч кишилик ҳужумчилари орасига қандай сиғдириш муаммоси ҳали ҳамон ўз ечимини топа олмай келмоқда, андалусиялик сеҳргар эса буни ўз ўйинлари билан қайта ва қайта талаб қилиб келмоқда.
“Лос Бланкос”ни Ла Лиганинг янги мавсумидаги дастлабки мағлубиятидан сақлаб қолиш уни туширишганидан уч дақиқа ўтиб Иско “Сан-Мамес”даги ўйинни 1-1 кўринишига олиб келди.
Исконинг захирадан тушиб ўзини кўрсатгани мадридликлар устозига “Барселона”дан чемпионликни қайтариб олишда унга бемалол суяниши мумкинлигини кўрсатиб қўйди.
Бош мураббий унинг хизматларидан Испания термасида анча фаол фойдаланганига қарамай, “Қироллик клуби”да унга асосий таркибдан жой топишда қийинчиликка учрамоқда.
Лопетеги Мундиал арафасида “Реал” бошқарувига ўтмаганида сўзсиз Иско унинг Россиядаги муҳим қуролига айланган бўларди.
Ўтган мавсумда “Сантьяго Бернабеу”да Иско Зинедин Зиданни асосий таркибда мунтазам тарзда тушишга лойиқлигини исботлашда қийналган бўлсада, Лопетегининг “қизил Фурия”сида мукаммал плеймейкерга айланганди.
Мураббий Иско билан ўн йилдан бери яхши таниш. 26 ёшли футболчи Испаниянинг ёшлар термасида бирга фаолият юритган. Жаҳон Чемпионати учун ўтказилган ўртоқлик учрашувларида эса у Италия ва Аргентинани ютишда катта ҳисса қўшганди.
Шунга қарамай, Лопетеги “Реал”да мунтазам ўйнатишдан бош тортмоқда. Ла Лиганинг атиги икки учрашуви – “Хетафе” ва “Жирона”га қарши учрашувларда Искога имконият берди.
Шунингдек, ярим соат вақт “Леганес”га қарши учрашувда берилди. “Сан Мамес”да эса Муниаиннинг голи ортидан ютқазаётган “Реал Мадрид”ни қутқариб қолди.
“Малага”нинг собиқ ярим ҳимоячиси 61-дақиқада майдонга тушиб, 64-дақиқада орадаги мувозанатни йўққа чиқарган эди.
Гарет Бейлнинг ажойиб тарзда олдинга ташланиши оқибатида жарима майдончасида ёлғиз қолган Иско боши билан ажойиб тарзда зарба йўллаб ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди.
Иккинчи бўлимда Бензема жарима майдончасида нима қилишни билмай юрган бир пайтда катта саҳнага Иско чиқди. Искода бундан ташқари мадридликларнинг 100 % лик рекорд ўрнатишига бошқа имконият бўлмади.
Лопетеги эса муҳим ўйинларда таркибни ротация қилиш кераклиги билан изоҳлади. Аммо ҳақиқат шуки, Искони учта ҳужумчи билан асосий таркибга қандай киритиш кераклиги масаласи бўлиб турибди.
Бейлнинг жароҳат олиб сафдан чиққан пайтида Зидан 4-4-2 ромб схемасида Искони илк дақиқаларданоқ майдонга ташларди ва бу режа иш берарди. Бироқ Лопетеги ҳужумнинг олдинги чизиғида Бейл, Марко Асенсио ва Карим Бенземаларни бирга ўйнатишни истамоқда.
Мадридликларнинг 22-рақамли вакили кеча муаммо эмас айнан ечим эканлигини кўрсатиб қўйди. Тахмин қилиш мумкинки, энди барчаси унинг фойдасига ишлайди.

24.09.2018, 15:56 1623 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш