«Реал Мадрид» француз ҳужумчиси учун 200 млн евро тўлашга тайёр

Мадриднинг «Реал» клуби Антуан Гризманни сотиб олишга ҳаракат қилади, дея хабар беради Don Balon нашри.
Манбанинг хабар беришича, «қироллик клуби» Криштиану Роналдунинг ўрнига айнан француз ҳужумчисини муносиб номзод деб билмоқда.
Гризманнинг клубдаги товон пули 200 млн евро, мадридликлар эса бу пулни тўлашга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, футболчининг ўзи бу ёз «Атлетико» билан янги шартнома имзолаб, клубни тарк этиш ниятини йўқлигини маълум қилган эди.

«Реал Мадрид» «Атлетико» Антуан Гризман

05.09.2018, 20:43 457 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш