Сўнгги дақиқа “қурбонлари”

“Барселона” яшин тезлигида Малкомни ўз сафига қўшиб олганидан кейин Goal нашри Малком трансферидан олдин ҳам рўй берган драматик трансферларни ёдга олди. Қуйидаги футболчиларнинг кўпчилиги дунё тан олган юлдузлар. Гувоҳи бўлишингиз мумкинки, “Барса”нинг “Рома”ни оғзидан илиб кетган Малком биринчиси эмас ва охиргиси ҳам бўлмайди.
Ромелу Лукаку “Челси”да
Мавсумни 25 гол билан тугатганидан кейин Лукаку 2017-18-йилги мавсумни Чемпионлар Лигасида иштирок этадиган клубни қидира бошлади. Амалдаги Премьер Лига чемпионлиги мақомида бўлган “Челси” гўёки бу курашда асосий фаворитдек эди. Антонио Конте ўз жамоасига олиб келиш учун жуда ҳаракат қилди. Шунга қарамай, бу курашда “МЮ” ғолиб бўлди. Манчестер шаҳри вакили 75 миллион евро эвазига уни “қизил иблис”га айлантирди.
Лукаку ҳам буни амалда исботлашга киришиб кетди. У ўзининг илк мавсумида 27 гол уришга муваффақ бўлди. 2018-йилги Жаҳон Чемпионатида эса термасининг суянган тоғига айланди.
Педро “Манчестер Юнайтед”да
2015-йилда “Барселона”га керак бўлмай қолган Педро учун “Челси” ва “Манчестер Юнайтед” жиддий рақобат уюштирди. “МЮ” вакиллари ҳужумчи билан музокаралар олиб бориш учун Испанияга борди. Бироқ вингернинг агенти кейинроқ музокаралар юришмаётганига шаъма қилди ва лондонликлар курашга қўшилди ва Педрони 19 миллион фунт эвазига Лондонга олиб кетди.
Эммануель Пети “Тоттенхем”да
Янги аср кириб келишидан олдин ҳам бундай драматик трансферлар амалга оширилган. Шулардан бири “Пети иши”. “Тақачилар” билан бўлган музокараларда франциялик футболчи “Арсенал” клубидан тушган таклиф – ватандоши билан гаплашмасдан туриб “Уайт Харт Лейн”дагилар билан шартнома тузмасликни сўрашади.
Яна бир вариантга эга бўлган Петини “Тоттенхем” пул сарфлаб уни меҳмонхонага қайтариб юборади. Йўлда буларни ўйлаб кетаркан бўлажак Жаҳон Чемпиони йўналишни “Хайбери”га томон буради ва “тўпчилар” билан шартнома имзолайди.
Жоржиньо “Манчестер Сити”да
“Манчестер Сити” асосий трансфер нишони – “Наполи” етакчиси июлда “Челси”га келиб қўшилганидан жаҳли чиқди. Неаполликлар президенти Аурелио Де Лаурентис ўз етакчисини “Стэмфорд Бридж”дан кўра “Этихад”га ўтиши эҳтимоли юқори эканлигини айтган эди. “Манчестер Сити” ҳам клуб, ҳам футболчи билан келишувга эришган эди. Бироқ ишлар кутилмаганда тескари томонга қараб кетди.
Криштиану Роналду “Арсенал”да
“Биринчи марта Криштиануни мен кўргандим” – дейди “Арсенал” скаути Демьен Комолли. “Мен Португалиядаги танишларимга феноменал ўйинчини кўрганимни айтдим. Тьерри Анридан бери ҳали бирорта бунақанги футболчини кўрмаган эдим.”
“У “Арсенал” машғулотларига икки марта келди. Ҳеч ким бу ҳақида билмайди. Аммо трансферни амалга ошириш вақти келганида пул топилмади.”
Натижада, “МЮ” беш карра “Олтин тўп” эгасини ўз сафига 12.24 миллион фунт эвазига сотиб олди. Ўша вақтда Британияда ўсмир учун тўланган энг йирик трансфер рекорди эди. Бироқ “қизил иблислар” бундан ҳечам ютқазгани йўқ.
Алфредо Ди Стефно “Барселона”да
Дунёнинг энг яхши трансфери анча вақт олдин рўй берган. “Реал Мадрид” ва “Барселона” 1953-йилда Колумбиянинг “Миллонариос” жамоасида порлаган Ди Стефано учун жиддий курашга қўшилишди.
Барча вақтларнинг энг яхши трансфери ҳақида турли миш-миш ва афсоналар юради. Ўша вақтда “Барса” аргентиналик ҳужумчини Каталонияга олиб келдик деб ўйлашади. Сўнгги дақиқада эса Ди Стефано “Реал”га ўтиб кетади.
У аъло даражадаги ўйинни ўзгартириш қобилиятига эга эди. “Қироллик клуби”даги ўн бир йиллик фаолияти давомида у 8 марта Ла Лигани ва қаторасига беш марта Чемпионлар Лигасини ютади. Бунақанги омадли трансфер камдан-кам учрайди.
Эркинжон Ғайбуллаев тайёрлади

07.08.2018, 12:54 2620 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш