«ПСЖ» ўз хавбеки Адриен Рабьони «Барселона»га сотмоқчи эмас

Marca нашри хабарига кўра, парижликлар клуби раҳбарияти ушбу 23 ёшли футболчи билан хайрлашмоқчи эмас ва унга янги мавсум бошида янги шартнома таклиф этмоқчи.
«Барселона»нинг Рабьо учун уринишлари футболчининг ўзи «ПСЖ»га босим уюштиришига боғлиқ бўлади.
Бундан аввалроқ Sport.es нашри каталонияликлар клуби спорт директори Эрик Абидаль Парижга учгани ва Рабьонинг агенти ҳам ҳисобланадиган онаси билан учрашгани ҳақида хабар берилганди.
Бу учрашувда томонлар оғзаки келишувга эришишган, унга кўра Рабьонинг «Барселона»даги йиллик маоши миқдори 7 млн еврони ташкил этади, у билан 5 йиллик шартнома имзоланади.
Манба: tribuna.uz

15.07.2018, 22:05 199 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш