Жч-2018 га борамизми ёхуд бу сафар ҳам доғда қолдик.

Мана, ўша барчани бир ахволга солиб қўйган Жанубий Корея-Ўзбекистон учрашуви ҳам бўлиб ўтганига бир неча кун бўлди. «Ўзбекистон терма жамоасининг барча даврлардаги энг кучли таркиби» Кореядан қуруқ қўл билан қайтди. Учрашув натижаси, ўйиндан кейинги ҳолат, хуллас барчасини унутиб, дўппини бир четга қўйиб, барчасини бир бошидан бошлаймиз.

Биз учрашувдан қандай натижа кутаётган эдик?
Фикримизча, Ўзбек ишқибозларининг катта қисми Кореядан нафақат 1 очко балки 3 очко билан қайтишимизга ишонарди. Бунга хатто Кореяликлар ҳам ишона бошлашганди. Термамизнинг корейслар билан ўз ҳисоб-китоби борлигини инобатга олган ҳолда, учрашувдан фақат ижобий натижа кутилаётган эди. Бевосита учрашувга тўхталадиган бўлсак, кутилганидек учрашув хар икки томоннинг эхтиёткор ўйини билан бошланди. Аста-секинлик билан Корея ўйин тизгинини ўз қўлига олди. Бизникилар эса химояни мустахкам ушлаб, рақибни ўз жарима майдонида босим билан ушлашга интилишди. Ана шу интилишларнинг натижаси ўлароқ, Бикмаев томонидан чиройли гол киритилди. Иккинчи тайм эса тўла рақибларимизнинг устунлиги остида ўтди. Хуллас, Корея 2 та гол киритиб, ғалабани ўз томонларига оғдириб олишди. Таъкидлаб ўтиш керакки, рақибларимизнинг хар икки голида ҳам кўпчилик дарвозабонни айблади. Тўғри, голларда (айниқса 1 голда) унинг айби яққол кўриниб қолган эди. Лекин у бечора нима қилсин бундан уёғига кучи етмаса. Нима ҳам дердик «Боримиз шу»(жуда машхур иқтибос). Қолаверса, бизнинг жамоаларда (нафақат терма жамоаларимизда балки клубларимизда ҳам) бир касаллик бор яъни рақибга 1 та гол уриб олиб хисобни ушлаб қолишга харакат қилиш. Ха, бу ўйин ҳам бундан мустасно бўлмади. Гол урдик ва ўзимизни қийин ахволга солиб, хисобни ушлашга интилдик ва натижада дурангдан ҳам қуруқ қолдик. Айтингчи, иложи борича кўпроқ голлар киритиб кейин хисобни ушлашга харакат қилиш яхшироқ эмасми?

Хатто, мураббийнинг цехрли таёқчаси ҳам ушбу ўйинда наф келтирмади. Наф келтирмасди ҳам. Тезкор корейсларга қарши фақат тезкор ўйнайдиган футболчилар бўлганда балки биз умуман бошқача ўйин кўрган бўлармидик. Нафақат Гейнрих, балки захирадан майдонга чиққан Сохибов, Рашидовлар ҳам ўйинда йўқолиб қолишди. Умуман олганда, бош мураббий захира имкониятларидан ҳам тоғри ва оқилона фойдалана билмади. Учрашув 1:1 бўлиб турган пайтда, майдонга тушиши кутилган Рашидов(ёки Машарипов) ўрнига хисобни ушлаб қолиш мақсадида Сохибов туширилди. Кутилган футболчи эса ўйин тугашига 3 дақиқа қолганда, Корея ўйинни чўзаётган пайтда майдонга тушди. 

Мана шундай қилиб, жахон чемпионати саралш босқичинг биринчи давраси якунига етди. Тақвимга қарайдиган бўлсак, термамиз ўз гурухида 6 та жамоа ичида 9 очко билан 3 ўринда бормоқда. Бир қарашда хали ҳеч нарса йўқотилмагандек. (учрашув шархловчисининг жумласи), аммо вазиятга реал қарайдиган бўлсак, буёғига на Эрон ва на Корея бизни ўзларидан олдинга ўтказиб юборишади. Биздан юқорида турган Жанубий Корея 10 очко ва Эрон 11 очко билан гурух фаворитлари бўлиб туришибди. Жуда ҳам қулай келган тақвимнинг 1 даврасида бор-ёғи 9 очко жамғарган термамизни олдинда дахшатли 5 та учрашув кутмоқда. Демак, яна муҳим учрашувлар бор. Энди мана шу хаёт-мамот ўйинларига бўлиб ўтган ўйинлардан тоғри хулоса чиқариб тайёрланиш керак холос.

Азмиддин Абдувохидов тайёрлади

20.11.2016, 05:54 2059 0