МЮ ўз ҳужум чизиғини "Ювентус" форварди билан кучайтирмоқчи

МЮ ўз ҳужум чизиғини

Туриннинг “Ювентус” клуби форварди Марио Манжукич фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин.

Football Italia тарқатган хабарга кўра 32 ёшли хорватиялик футболчига "Манчестер Юнайтед" жиддий қизиқиш билдирмоқда. Агар манкуанликлар Манжукични қўлдан чиқаришса, у ҳолда бор эътиборини "Вест Хэм" ҳужумчиси Марко Арнаутовичга қаратишади.

Эслатиб ўтамиз, Манжукич учун шунингдек "Бешиктош" ва "Милан" каби клублар ҳам жиддий кураш олиб боришмоқда.

25.05.2018, 01:11:50 114 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш