Нихоят Андрес Иньеста Японияга йўл олади

Иньеста Япония чемпионатига йўл олади

“Барселона” клуби собиқ ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста Япония чемпионати иштирокчиси “Кобе” жамоасида фаолиятини давом эттиради.

Mirror нашри тарқатган хабрга кўра, 34 ёшли испаниялик футболчи пайшанба куни якуний қарор қабул қилади. Аввалроқ унинг Хитой Суперлигаси жамоаларидан бирига ўтиши мумкинлиги айтилган эди.

Иньеста “Барселона” сафида 2002-2018 йиллар давомида тўп сурди. У 9 карра Испания чемпиони, 6 карра кубок соҳиби ва 4 марта ЕЧЛда ғолиб чиққан.

24.05.2018, 00:42:01 187 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш