Дунёнинг энг машҳур спортчилари эълон қилинди: Роналду ва Месси учликда

«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду ESPN талқинига кўра, қаторасига учинчи марта дунёнинг энг машҳур спортчиси деб топилди. 

Рейтинг реклама шартномалари, ижтимоий тармоқлардаги ўқувчилари ва интернетдаги қидирувлар сони асосида тузилган.

Кучли учликка «Кливленд» баскетболчиси Леброн Жеймс ва «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси ҳам кирди.

Топ-10 дунёнинг энг машҳур спортчилари:

1. Криштиану Роналду («Реал», футбол);
2. Леброн Жеймс («Кливленд», баскетбол);
3. Лионель Месси («Барселона», футбол);
4. Неймар («ПСЖ», футбол);
5. Рожер Федерер (теннис);
6. Тайгер Вудс (гольф);
7. Кевин Дюрэнт («Голден Стэйт», баскетбол);
8. Рафаэль Надаль (теннис);
9. Стефен Карри («Голден Стэйт», баскетбол);
10. Фил Микельсон (гольф).

Рейтингга футболчилардан Гарет Бэйл (19-ўрин), Месут Ўзил (22), Хамес Родригес (23), Златан Ибраҳимович (25), Уэйн Руни (26), Андрес Иньеста (28) ва Пауло Дибала (29) ҳам кирди.

 

Манба : tribuna.uz

23.05.2018, 00:23:45 318 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш