«Челси»нинг асосий трансфер нишони ким?

 

The Telegraph нашрининг маълумотига кўра, 29 ёшли польшалик футболчи лондонликларнинг ёзги трансферлар мавсумдаги бош мақсадига айланган.

“Бавария” ҳужумчиси Роберт Левандовски ҳамон “Челси” клубининг қизиқишлари доирасидан чиқиб кетмаган.

Бош мураббий Антонио Конте жамоадан кетиши мумкинлигига қарамай, бу режа ўзгаришсиз қолиши кутилмоқда.

Левандовскининг ўзи “Бавария”дан кетишга тайёр. Агар бу амалга ошса, трансфер қиймати 100 миллион фунтдан ошади.

Аввалроқ, тўпурарда шунингдек “Манчестер Сити” ҳамда “ПСЖ”дан таклифлар борлиги хабар қилинганди.

Манба: www.uff.uz

Бавария, Роберт Левандовски, Трансферлар, Челси

22.05.2018, 12:17:38 230 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш