ЖЧ-2018дан четда қолган Наингголан фаолиятини якунлади

"Рома" ярим ҳимоячиси Ража Наингголан Бельгия терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди. 

"Юракдаги қайғу билан шуни эълон қиламанки, терма жамоадаги фаолиятимни якунлашга қарор қилдим. Терма жамоага ёрдам бериш учун қўлимдан келган барча ишни қилдим. Афсуски, айрим инсонлар учун бу нарса етарли бўлмади. Бугундан бошлаб Бельгия терма жамоасининг бош фанатига айланаман", – дея ёзди Наингголан ўзининг Инстаграмдаги саҳифасида.

Бельгия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес бугун ЖЧ-2018га борадиган футболчилар рўйхатини эълон қилди. Унда Наингголанга жой топилмади.

Ража Наингголан Бельгия терма жамоаси сафида 2009 йилда дебют қилган. "Қизил иблислар" сафида у жами 29та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол уришга муваффақ бўлган.

Манба: Stadion.uz

21.05.2018, 20:24:31 290 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш