2018-йилги Мундиални қайси жамоа ютиши мумкин?

Ниҳоят орзиқиб кутилган нуфузли мусобақа бошланишига ҳам саноқли кунлар қолмоқда. Одатда, ҳар бир мусобақанинг ўз фаворитлари бўлади, аммо ҳар доим мусобақа арафасида баъзи терма жамоаларда “ишлар яхши кетмайди.” Goal нашри ушбу турнирнинг фаворитлари ҳақида мулоҳаза юритди.

Йигирма биринчи Жаҳон Чемпионати бошланишига ҳам бир ойдан кам вақт қолди. Россия яшил майдонларида жаҳон футболининг кўзга кўринган юлдузлари ўз терма жамоалари билан совринга эга чиқишга уриниб кўради.

Албатта, 32 терма жамоа қатнашадиган мусобақада ғолибни олдиндан башорат қилиш қийин, аммо баъзи терма жамоалар бошқалардан кўра яхшироқ “қуролланган”.

Хўш, 2018-йилги Жаҳон Чемпиони қайси терма бўлиши мумкин? Goal нашри энг олий совринга асосий номзодларнинг имкониятларини сарҳисоб қилди.

2018-йилги Мундиалнинг асосий фаворитлари

Dabblebet га кўра, амалдаги Жаҳон чемпионлари ва Конфедерациялар Кубогини иккинчи таркиб билан ютган Германия термаси сўзсиз энг асосий фаворитлардан бири бўлмоқда. Ёахим Лёв шогирдлари 15-июль куни Москвада чемпионликни ҳимоя қилишга киришади. Улар Мексика, Швеция ва Жанубий Кореяларга қарши гуруҳда баҳс олиб боради. Сўнгги йилларда кўрсатаётган ўйинларини эътиборга оладиган бўлсак, Лёв шогирдлари мусобақада узоқ вақт қолиши эҳтимоли юқори.

Шунга қарамай, немислар бу йўлда асосий етакчиси жароҳат олганига қарамай фаворитлар қаторида турган Бразилияга қарши курашиши мумкин. Тите шогирдлари CONMEBOL нинг саралаш баҳсларида ажойиб натижа қайд этишди. Улар иккинчи ўриндаги Уругвайдан нақ 10 очко илгарилаб кетган ҳолда, Жаҳон Чемпионати йўлланмасини қўлга киритди.

Айтиш жоизки, “пентакампеонлар” гуруҳда бироз қийинчиликка учраши муқаррар. Улар меҳнаткаш термалар – Сербия, Швейцария ва Коста Рикадан очко тортиб олишига тўғри келади.

2010-йилги Жаҳон чемпионлари – Испания ортиқ 2008-2012-йилларда халқаро майдонда ҳукмронлик қилган “Қизил Фурия” эмас. Аммо улар мусобақанинг кучли жамоаларидан бири мақомида эътироф этилмоқда.

Улар 2014-йилда бўлганидек гуруҳ босқичини барбод қилиши мумкин, аммо улар 2018-йилги Мундиални ютиши имкониятлари 11/2 дея баҳоланган. Улар гуруҳда Пиренейдаги рақиби – Португалия, шунингдек, Марокаш ва Эронга қарши баҳс олиб боради. Улар камида ярим финалгача бора олишлари мумкин.

Бразилия, Германия ва Испания билан бир қаторда Франция терма жамоаси ҳам яна 10 йил ўтиб, мусобақанинг асосий номзодлар орасига қўшилди. “Кўклар”нинг имкониятлари юқори баҳоланганлиги (13/2) ғалати эмас, боиси Дидье Дешам қўли остида Поль Погба ва Антуан Гризманн каби иқтидорларга тўла жамоа шаклланган.

Сардор Абдуғаниев тайёрлади

Манба: goal.com

Бразилия, Германия, Жаҳон чемпионати-2018, Испания, Франция

18.05.2018, 16:16:48 2416 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш