Алишер Усмонов: Бугун «Арсенал» клуби тарихидаги жуда қайғули кун

«Арсенал» клубининг йирик акционери ўзбекистонлик Алишер Усмонов лондонликлар бош мураббийи Арсен Венгернинг жамоани тарк этиши ҳақидаги қарорини шарҳлаб ўтди.

«Бугун «Арсенал» футбол клуби тарихидаги жуда қайғули кун: клуб афсонавий ва содиқ мураббийидан ажралиши эълон қилинган кун.

Мен узоқ йиллар мобайнида Венгерга қойил қолиб келдим ва бу ҳеч кимга сир эмас. У бизнинг клубда инқилобни юзага келтира олди.

Арсен Венгернинг Европа футболидаги энг яхшиларидан бўлган мураббийлик фаолияти шак-шубҳасиз  узоқ йиллар яшайди. Мен унинг келажакдаги ишларига омад тилайман.

Ва албатта, Венгернинг ўринбосарига унинг ананаларини давом эттириши ва футбол майдонида зафарларга эришишини тилаб қоламан», – дейди Усманов.

Манба: UFF.UZ

21.04.2018, 09:44:09 460 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш