Жеко: Январда «Челси»га ўтмаганимдан хурсандман

«Рома» клуби ҳужумчиси Эдин Жеко қишки трансфер мавсумида «Челси»га ўтмаганидан хурсандлигини яшириб ўтирмади.

«Ўтган ойда бўлган воқеани ҳисобга олсак («Челси» ЕЧЛ 1/8 финалида «Барселона»га ютқазиб, турнирни тарк этди – изоҳ Uff.uz), албатта бу ерда қолганимдан хурсандман.

«Челси» – катта клуб ва улар менга қизиқиш билдираётганларини эшитиш ёқимли бўлди. Аммо якуний қарор чиқаришда тўғри йўл тутдим деб ўйлайман. Чунки ЕЧЛда ўйнашни истагандим.

Биринчидан, мен аввалари қила олмаган иш: ЕЧЛ чорак финалига чиқишни хоҳладим, ҳозир эса ярим финалдамиз ва мен финалда ўйнашни истайман. Бу эса тўғри қарор қабул қилганимни англатади», – дейди Жеко.

Манба: uff.uz

Челси Рома Европа Чемпионлар лигаси

21.04.2018, 09:40:24 104 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш