Суперлига: Ҳисоб ўз йўлига, мухлислар чиндан ҳам маданий дам олишяпти

Суперлиганинг 7-тур доирасидаги 2-куннинг сўнгги ўйини якунланди. Ўз майдонида “Нефтчи” жамоасини қабул қилган “Қизилқум” жамоаси учрашувнинг бошидаёқ Гиорги Квесиешвили томонидан киритилган ягона гол туфайли мавсумдаги иккинчи ғалабасини нишонлади.

Бу ўйиндан икки соат олдин старт олган “Навбаҳор” – “Бунёдкор” жамоалари ўртасидаги баҳс ҳам кескин ва шиддатлиги бўйича бошқалардан ажралиб турди. Бу ўйинда ҳам кечаги “Бухоро” – АГМК каби, майдон эгалари ютқазиб туриб, якунда иродалари мустаҳкам эканлигини исботладилар – иккинчи бўлимда рақиблар дарвозасини икки бор нишонга олиб, ғалаба қозондилар.

Эътиборли жиҳати, ҳар иккала ўйинда ҳам мезбонлар муваффақиятга эришиб, мухлисларини хурсанд этишди. Бироқ, учрашувнинг ҳисобидан қатъий назар ҳар иккала шаҳар стадионларида клуб мутасаддилари мухлисларга шу қадар шароит яратиб беришдики, буначаси ўзбек футболи тарихида ҳали юз бермаганди.

Айтайлик, Наманганнинг “Марказий” стадионини тўлдириб ўтириши кўзда тутилган томошабинларнинг деярли барига клуб рамзлари туширилган футболкаларни совға тариқасида тақдим этди. Бундан ташқари, стадионда мухлисларнинг енгил тамадди қилишлари, спорт дўконидан клубга тегишли бўлган спорт  кийимлари, анжомлари ҳарид қилиш учун шароитлар яратиб берди.   

Навоийда эса “Ёшлик” спорт мажмуаси шу бугун чинакам байрам тусини олди. Клуб ташаббуси ва тадбиркорларнинг саъй-ҳаракатлари билан стадион атрофида катта-кичик ёшдаги томошабинларнинг маданий дам олишлари учун кўнгилочар тадбирлар ташкил этилди. Буларнинг бари келгусида ҳам янада мухлисларнинг стадионларга ташрифи ортиб бориши йўлида қилинаётган амалий иш эканлиги аён...

7-тур

“НАВБАҲОР” – “БУНЁДКОР” - 2:1 (0:1)

20 апрель Наманган шаҳри. “Марказий” стадион. 21600 томошабин.   

Ҳакамлар: Равшан Эрматов (Тошкент), Абдуҳамидулло Расулов (Тошкент), Жаҳонгир Саидов (Тошкент).

"Навбаҳор": Ботирали Эргашев, Остон Ўрунов, Аюбхон Нўъмонов (Сардор Сулаймонов, 57), Азизбек Турғунбоев, Ненад Иньяц (Беҳруз Саъдиллоев, 89), Мирзоҳид Ғофуров, Аъзамжон Алиев, Давронбек Ҳошимов, Жаҳонгир Меҳмонов, Томислав Пайович (Зоҳир Пиримов, 46), Дарко Станоевич.

"Бунёдкор": Суҳробжон Султонов, Рустам Ашурматов (Ислом Қобилов, 41), Акром Комилов, Анвар Ғофуров, Жавлон Иброҳимов, Шаҳзодбек Нурматов (Филип Райевац, 78), Муроджон Тошматов, Сардор Собирхўжаев, Мирғиёс Сулаймонов, Хуршид Ғиёсов, Миржамол Қосимов (Даврон Умиров, 64),

Голлар: Н.Иньяц (58) – Ж.Меҳмонов (90+4).  

Огоҳлантиришлар: О.Ўрунов (48), Н.Иньяц (59), М.Ғофуров (63), Ж.Меҳмонов (79) - А.Комилов (33),  М.Сулаймонов (70), Ф.Райевац (90+4), А.Ғофуров (ўйиндан сўнг). 

Назоратчи – Марат Исмоилов (Тошкент).

Комиссар –  Маъмур Саидқосимов.

 

“ҚИЗИЛҚУМ” – “НЕФТЧИ” - 1:0 (1:0).

20 апрель. Навоий шаҳри. “Ёшлар” спорт мажмуаси ўйингоҳи. 11450 томошабин.

Ҳакамлар: Шерзод Қосимов (Тошкент), Андрей Снетков (Янгийўл), Султонмурод Улфатов (Тошкент вил.).

“Қизилқум”: Евегений Черемисин, Эркин Бойдуллаев, Гиорги Квесиешвили, Алишер Саноев (Миржалол Қосимов, 59), Дониёр Усмонов (Элгужа Григалашвили, 79), Файзулла Қамбаров, Артур Геворкян, Муҳсин Убайдуллаев, Шерали  Жўраев, Андрей Сидоров (Самандар Шодмонов, 46), Неманья Йованович.

“Нефтчи”: Абдумавлон Абдужалилов, Шукурали Пўлатов, Суннатилла Эрматов, Аббосбек Махсталиев, Абдул Азиз Юсупов (Анвар Бердиев, 78), Аброрбек Исмоилов, Авазбек Ўлмасалиев, Ҳусниддин Ғофуров, Абдужамол Исроилов, Абдураҳмон Абдулҳақов (Муродбек Бобожонов, 61), Аваз Агалиев.

Гол: Г.Квесиешвили (5).

Огоҳлантиришлар: М.Убайдуллаев (10), А.Сидоров (41) – А.Абдулҳақов (18), Ш.Пўлатов (25), Ҳ.Ғофуров (90+2).

Назоратчи - Олег Дачев.

Комиссар - Алексей Фролов.

Манба: www.pfl.uz

21.04.2018, 09:17:47 207 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш