Ҳамиджон Актамов: «Ютишимиз шарт эди»

“Қизилқум”- “Нефтчи” (1:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида навоийликлар устози Ҳамиджон Актамов ва ғалаба голи муаллифи, ҳимоячи Гиорги Квесиешвили иштирок этишди.

- Ютиш шарт эди. Қийинчилик билан бўлсада, мақсадимизга эришдик. Иккита жамоа ҳам уч очко учун ҳаракат қилди. “Нефтчи” меҳмонда тўп тепгани учунми иккинчи рақам остида ҳаракат қилиб, ҳимоявий ўйин намойиш этди.

Шу боис бироз қийинчиликка дуч келдик. Муҳими уз уйимизда Суперлигадаги илк ғалабани нишонладик. Бизни стадионга келиб қўллаб-қувватлаган мухлисларга ўз миннатдорчилигимини билдириб ўтаман, -дея ўз фикрларини билдириб ўтди Ҳамиджон Ғуломович.

Гиорги Квесиешвили: - Бундан олдинги беллашувда - “Бухоро”га қарши кубок баҳсида 120 дақиқа ҳаракат қилгандик. Шу боис бугун бироз чарчоқ аломатлари барибир бизда сезилди. Энг муҳими ғалаба қозониб, уч очкони қўлга киритдик. Жамоадошларим бор кучларини бериб ҳаракат қилишди.

Манба: www.fcqizilqum.uz

21.04.2018, 09:11:34 81 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш