Le Parisien: "Анчелотти – "Арсенал" раҳбарияти учун бош номзод"

"Арсенал" ҳозирча янги бош мураббий вазифасига номзодларни аниқламадиЮ аммо бу вазифага асосий номзод Карло Анчелотти бўлиб турибди.

Кеча "канонирлар"ни 1996 йилдан бери бошқариб келаётган франциялик мутахассис Арсен Венгер мавсум якунидан сўнг клубни тарк этишини эълон қилди.

Анчелотти айни пайтда клубсиз, уни сентябрь ойида "Бавария"дан истеъфога чиқаришган эди.

Аввалроқ, италиялик 58 ёшли мутахассис "Челси"да Антонио Контени алмаштириши ҳақида хабар қилинган эди, аммо Le Parisien нашрининг маълумотига кўра, у "Арсенал" раҳбариятининг асосий номзоди бўлиб турибди.

Анчелотти АПЛда ишлаш тажрибасига эга. Унинг бошқарувидаги "Челси" 2010 йилда Англия чемпионлиги ва Англия кубогини қўлга киритиб, "дубль" қайд этган.

 

Манба: std.uz

21.04.2018, 09:06:28 79 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш