Мексикада Европа лигасининг кубоги ўғирланди (фото)

Европа лигаси кубоги мексиканинг Леон-де-лос-Альдама шаҳрида ўғирланган эди.

Ҳуқуқ тартибот органлари тезкор равизда унинг изидан тушдилар ва кубокни топдилар. Кубок ўғирланганидан 2 соат ўтиб қайтарилди.

Европа лигаси мусобақасининг ҳамкорларидан бири FedEx кубокни Леон шаҳридаги кўргазмали маросимга олиб борган, шундан сўнг транспорт воситасидан ўғирланган эди.

УЕФА маълумотига кўра, кубокнинг оригинал нусхаси ташкилотнинг ўзида сақланади. Европа мусобақасида ғолиб чиққан клубларга нусхалар топширилади. Бироқ Мексикада ўғирланган кубок ҳақиқий нусхаси эканлиги айтилмоқда

Европа лигаси-2017/18 финали 16 май куни Лионда бўиб ўтади.

Манба: std.uz

21.04.2018, 09:05:15 112 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш