Гвардиола: "Ёзда "Манчестер Сити" раҳбарлари билан музокара столига ўтирамиз"

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола ёзда клуб билан шартномасини узайтириш борасида музокара олиб боришини маълум қилди.

"Мавсум тугагач, ҳаммсини муҳокама қиламиз. Менинг яна бир йиллик шартномам бор, мен ҳеч қаерга кетмайман.

Клуб раҳбариятининг келажакка режалари қандай кан, кўрамиз. Шунингдек, олдинга ҳаракатланиш учун менинг куч-қувватим етадими, шунга ҳам боғлиқ.

Ҳозир бу ерда ўзимни қулай ҳис қиляпман. Биз Сориано, Бегиристайн ва Ал Муборак билан муҳокама қиламиз. Клуб учун энг фойдали қарорни чиқармиз. Айни вақтда мени ҳамма нарса қониқтирмоқда", - дейди Гвардиола.

Манба: std.uz

21.04.2018, 08:57:19 88 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш