Самарқанд футболи мутасаддилар эътиборидан четда қолмоқда

Бугун том маънода ўзбек футболидаги ўзгаришларни кўриб кўз қувонади. Оддийгина қилиб айтадиган бўлсак “эски” “Олий Лига”га нисъбатан янги “Суперлига”миз анчагина муҳлисларга ёқди ва ўз ўрнини топиб бормоқда десак ҳато қилмаймиз.

Буни муҳлисларнинг стадионларга қайтаётгани билан изоҳлашимиз мумкин. Ҳа, улар ҳурсанд! Муҳлислар футболимизнинг ривожланаётганидан, “Суперлига” учрашувларининг қизиқарли ўтаётганидан ҳурсанд.

Шу ўринда Про-Лига иштирокчиларининг ҳам Суперлигага интилиши бу футболга бўлган катта эътибордан дарак. Қолаверса вилояларимиз футбол жамоалари ўртасидаги муросасиз бахслар муҳлисларга ҳақийқий футбол ҳавосидан нафас олишларига имкон яратмоқда.

Келинг юқоридаги фикирларни инобатга олиб бир ҳақли саволга эътибор қаратамиз!

Ҳуш футболимиз ривожланмоқда, аммо вилоятларимиз жамоаларининг ҳусусан Самарқанд кулубларининг аҳволи қандай?

Про-Лига иштирокчиси “Шердор”анча олдин бу иштирокини бошлаши лозим эди. Сабаби жамоанинг бир неча йиллардан бери чемпионатнинг ушбу босқичига чиқишга ҳаракат қилгани аммо айрим сабабларга кўра иштирок эта олмаганини эътироф этиб ўтишимиз керак. Уларнинг бугунги Про-Лигадаги иштироки вилоятдаги барча футбол муҳлисларини ҳурсанд қилди. Ахир биринчи ўринда турадиган Суперлигамизда вилоят жамоаси йўқ эдида.

“Динамо”стадионининг ҳувиллаб қолганига анча бўлди. Муҳлисларнинг стадионда ўз жамоасини қўллаб туришларинику айтмаса ҳам бўлади. “Динамо” Самарқанд ўз навбатида Тожикистоннинг “Хўжанд” жамоаси билан ўртоқлик учрашувини эшитиб анчагина ҳурсанд бўлган муҳлислар, бир кунда икки учрашув борлигини эшитиб ҳафа бўлишди. Ахир айтинг а! Европанинг мана-ман деган жамоалари бир кунда икки учрашувни ўтказмайдику, бизнинг “Динамо” Самарқанд жамоаси бу ишни бажо келтирса а!

Ўз номи билан ўртоқлик учрашуви бўлган «ХЎЖАНД» (Тожикистон)га қарши бахс, ор-номус, ўзбек футболининг юзику, нега ушбу учрашувга мутасаддилар эътибор қаратмади. Ўртоқлик учрашувидан сўнг Про-Лиганинг кучли жамоаси “Машъал” га қарши баҳс қандай кечиши ҳаммага аёнку?

Шу ўринда «ДИНАМО» (Самарқанд) – «ХЎЖАНД» (Тожикистон) 2:2 натижаси билан якун топди. Учрашувнинг бориши тўғрисида икки оғиз: Талабалар мажбуран олиб келинди стадион тўлди. Асосий футбол муҳлислари (5 минг)га яқин ташқарида қолиб кетди. Студентларнинг айнан байрам бўлганлиги сабабли олиб келингани аниқ. Аммо уларни мажбуран стадионда ушлаб туриш кимга фойда. Талабалар ўқиш мавсумининг якуний қисмига тайёргарлик кўришлари лозим эмасми ахир?

Самарқанд давлат тиббиет институти талабаси Шерзодбек 22 ёш: -Бизни бу ўйинга мажбуран олиб киришди. Уйинга кирмасак, қайси домлани дарсига тўғри келиб қолган бўлса, ўша домлалар "НБ" қўйиш билан қўрқитишди, мана келдик, футболга қизикмасак ҳам!

Яна бир муҳим жараёт талабаларнинг қўлларида плакатлар... Буларнинг ҳаммаси мажбуран тайёрланганлиги ва уларнинг ҳаммаси талабаларнинг ўз ҳисобидан эканлиги ҳам ҳаммага аён. Буларнинг кимга фойдаси бор? Самарқандлик ҳақийқий футбол муҳлисларининг ўзлари ҳам стадионни тўлдириб ўтиришар эдику.

Юқоридаги фикрларни ёзар эканман, ПФЛ рахбариятига муҳлислар номидан эътироз билдирмиоқчиман. Нима сабабдан Самарқанддаги байрамни ташкиллаштиришда иштирок этишмади. Нега “Динамо” жамоасининг ўртоқлик учрашувига назар солинмади. Албатта уларнинг жавоби тайин Про-Лига регламенти. Буни ҳам иложи ва имконияти бор эди. Аммо мутасаддилар эътиборсиз бўлишди. Самарқанд футболига эътиборсиз бўлишди.

Гарчи ўйин 2:2 натижаси билан якун топган бўлсада. “Динамо”нинг иккинчи таркиби муҳлисларга “мажбуран олиб келинган талабаларга” ор-номуси учун урашди ва шундай ҳисобни тақдем этда.

Муҳлислардан:

Шухрат Холов: -ПФЛ бу ўйинни икки давлатлар ўртасидаги дипломатик келишувнинг бир қисми сифатида қараб,  “Динамо”нинг бугунги ўйини (Машъалга қарши) ПФЛ учун керак эмаслиги ва очко керак бўлса, бошқа жамоалардан оласан қабилида иш тутди! Бу бизнинг, навқирон Самарканд футболи устидан кулиш эмасми? Аҳолиси 3 733 000 дан ортиқ бўлган вилоят футболига ҳурматсизлик эмасми? Биз жудаям ҳохлардик, бизнинг хам вилоятимизга УФА эътибор беришини.... Бизда футболни севишади жаноб У.Абдурахмонов!

Азизжон, 32 ёш, кассоб:   Ўйинга кириш 18:00дан деб эълон қилишди, биз соат 16:30дан кейин шу ерда эдик, эрта келганимиз 1 тийин бўлди, ўйинга киритишмади, айтишларича стадион тўла эмиш, кутдик, 1-тайм тугаши билан ичкаридан талабалар чиқа бошлашди. Аксарияти қизлар ва камдан кам ўғил болалар, хисобни сўрасак, футболни тушунмайдигани яққол кўриниб қолди. Ёлғон бўлмаса 90%  футболга тушунмайдиганлар ичкаридан чиқиб келишди. Шунга қарамасдан, биз ташқарида қолиб кетган 5000дан ортиқ футболнинг ҳақиқий фанатларига киришга рухсат йук эди. 2-тайм бошланиши арафасидагин киришга рухсат берилди. Алам қиладигани, биз 20 минутлик 2-таймни кўриш учун 2 соатдан ошиқ ташқарида қолиб кетдик. Бу шунчаки бизнинг устимиздан кулиш эди!

Юқоридаги фикрларни инобатга олиб Самарқад футболига мутасаддилар эътибор қаратишларини истардик. Зеро 3 733 000 дан ортиқ аҳолиси бор Самарқад вилоятининг футболи маҳлислари исташганидек ўзгарса...

Маъмур Пармонов тайёрлади

Манба: Penalti.uz

Динамо

20.04.2018, 20:29:51 618 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш