Ибраҳимович "Лос-Анжелес Глакси"га ғалаба келтирди

MLS'нинг 6-тури доирасида "Лос-Анжелес Гэлакси" "Чикаго Файр"ни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Ягона голни Златан Ибраҳимович урди.

36-ёшли швед янги жамоасида биринчи марта асосий таркибда майдонга тушди ва унинг голлари сони 3 ўйинда 3тага етди. У ҳозирча ҳаммаси бўлиб 128 дақиқа майдонда ҳаракат қилди. Ҳар икки ўйинда Ибранинг голлари жамоасига ғалаба келтирди.

"Лос-Анджелес Гэлакси" 6 ўйиндан сўнг Ғарбий конференцияда иккинчи ўринда бормоқда.

15.04.2018, 14:25:48 123 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш