ПСЖнинг қатарлик эгалари Неймар борасида қарор қабул қилишди

ПСЖнинг қатарлик эгалари жамоа ҳужумчиси Неймар борасида қарор қабул қилди, деб хабар беради "El Mundo Deportivo" нашри.

Манбага кўра, клубдагилар 26 ёшли ҳужумчини 2018/19 йилги мавсум тугагунича бошқа клубга сотиб юбормайдилар. Шунингдек, улар ушбу муддат якунланганидан кейин ҳам бошқа жамоалардан тушадиган таклифларни ўйлаб кўришни ҳам кафолатлашмайди. Улар Неймарга "Олтин тўп"ни ютиши учун ёрдам тариқасида яна бир неча топ-даражадаги футболчилар билан шартнома имзолашмоқчи.

Олдинроқ "Реал" жамоаси раҳбарияти Неймарнинг хизматларига қизиқиш билдираётгани ҳақида маълумотлар берилганди.

Манба : Championat.asia

17.03.2018, 11:36:28 1004 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш