Журналистлар «Барселона» га қарши хатоларни ҳисоблаб чиқишди

Каталония журналистлари севимли жамоалари «Барселона» га қарши ҳакамларнинг қилган хатоларини ҳисоблаб чиқишди. Уларнинг фикрича, ҳакамлар жамоани қимматли 10 очкодан айиришган. Улар хатоларни ҳисоблашда кўринмайдиган хатоларни эмас балки яққол ҳисобга олинмаганларини эътиборга олишганини таъкидлашмоқда.

ЪБарселона’ журналистлари энг ктата «душман»лари қаторига Матео Лаосни қўйишмоқда. Улар фикрича Матео Каталония клубини қўпол хатолари билан 4 очкодан айирган. Бу хатолар «Лас Палмас» га қарши ўйиндаги шубҳали пеналти ҳамда рақиб дарвозабони Чичисоланинг яққол қўл билан ўйнаганда қизил карточка бериш ўрнига ҳеч қандай реакция кўрсатилмаганлиги клубни 2 очкодан маҳрум қилган бўлса, «Атлетико» га қарши ўйинда Суаресга нисбатан қўполлик учун белгиланмаган пеналтини ёдга олишган.

Бундан ташқари, «қора рўйҳат»га Иглециас Вилянуева (“Валенция дарвозасига киритилган голни англамай қолган), Малеро Лопез («Селта» билан ўйинда Суареснинг голини инобатга олмаган), Борбалан Фернандес (Мессига нисбатан қўполлик учун пеналти белгиламаган)

Эслатиб ўтамиз «Барселона» ҳозирда 5 очколик фарқ билан олдинда бормоқда. Журналистлар фикрича бу фарқ 15 очкодан зиёдроқ бўлиши керак эди.

Манба: Barcafans.uz

03.03.2018, 15:08:35 1401 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш