Матс Xуммеслдан Левандовскийга: Даф бўл!

“Бавария”нинг икки футболчиси орасидаги тортишув ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб кетди. “Bild”да жой олган хабарга кўра, Хуммелснинг жахли чиқишига сабаб бўлган омил Корентин Толлиссонинг қулай вазиятга чиқиб олганида Левандовский бутсасини ипини боғлашни эслаб қолгани бўлган.

Матс Xуммелс ўзини тутиб туролмади ва Левага эътироз билдирди. Левандовский ҳам аяб ўтирмади ва ўртада озгина фурсат даҳанаки тортишув бўлгач, жанжал Хуммелснинг Левандовскийга: “Жағингни ёпгинда, даф бўл!”, ҳайқириғи билан якунланди.

Сўнггида қўл беришмаган иккала футболчи кийиниш хонасида ҳам бир-бирларидан узоқ бўлишган.

01.03.2018, 13:09:02 751 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш