“Барселона” афсонаси вафот этди

Кини лақаби билан танилган собиқ испаниялик форвард Энрике Кастро юрак хуружи оқибатида 68 ёшида вафот этди. Хихон шахридаги шифохонада юрак хуружи билан ҳар қанча курашмасин, шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қолишолмади.

Бу ҳақида “Барселона” расмий сайти эълон қилди:

“Барселона”нинг афсонаси Энрике Кастро Кини оламдан утди. “Камп Ноу” уни асло унутмайди”.

“Барселона” жамоаси сардори Андреас Инъеста, “Барселона” ва Испания терма жамоаси собиқ юлдузи Давид Вилъялар “Twitter” саҳифаларида бутун Каталонияга таъзия билдиришган.

28.02.2018, 15:11:23 599 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш