Неймарнинг 11 март сири: У синглисига нима ваъда қилган?

“ПСЖ” ҳужумчиси Жуниор Неймар мамлакат чемпионатининг “Маръсел”га қарши ўйинида жароҳат олиб, майдонни тарк этишга мажбур бўлгандан сўнг, мухлислар, мутахасислар ва футболчилар орасида турли мушохадалар бошланди. Бу борадаги энг қизиқ мушохада эса унинг синглисига берган ваъдаси билан боғлиқ.

Гап шундаки, айримларнинг фикрига кўра Неймар 11 мартга яқин жароҳат олишни ўзи истаган экан.

Энди бундай хулосага сабаб бўлаётган гап-сўзларни изоҳлаймиз.

Миш-мишларга қараганда Неймар синглисисига ваъда қилиб қўйган: Туғилган кунингда ҳамиша ёнингда бўламан.

Доим ваъдасининг устидан чиқиб келган Жнеймар Европага келгач танг аҳволда қолади. Аммо тез орада буниям чорасини ўйлаб топди. 2014/2015 мавсумда 11 мартга яқин Неймар “Барселона” таркибида рақиб жамоа ўйинчисига атайлаб қўполлик қилди ва қизил карточка билан сийланди. Натижада у 11 март кунги ўйинда майдонга тушолмаслигини инобатга олиб, синглисининг таваллуд кунини нишонлашга қарор қилди. Тасодифни қарангки, келаси мавсум 11 март арафасида ҳам айнан шу ҳолат такрорланди. “Барселона” майдонда, Неймар эса зиёфатда…

Учинчи мавсум 2016/2017 йил мартнинг 11 санасига яқин қолганида эса у жароҳат олди ва майдонга тушмаслигини билдирди. Оёғида жароҳати бор Неймар бу гал ҳам зиёфатда эди…

Жорий мавсум 11 мартга яқин жароҳат олгани эса юқоридаги шубҳа-гумонларга асос бўлган. “Маръсел” ҳимоячиси Амавининг фикри эса янаям диққатингизни тортади:

“Неймар ҳар гал тўпни олганида, ортиқча уринмас, шунчаки бизни кутарди. Эътибор бериб қарасангиз, у бизни унга қарши қоида бузишимизни истаётганини сезасиз”.

 

 

 

28.02.2018, 13:55:12 4073 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш