Ғаройибот: Луис Суарез атайлаб сариқ карточка олишга ҳаракат қилганликда айбланди

Ла Лига президенти Хавиер Тебас Луис Суарезнинг “Барселона” ва “Жирона” бахсида атайлаб сариқ карточка ишлашга уринганликда айблади ва жазо олишини сўради.

Гап шундаки, Ла Лига қоидаларига кўра футболчи йиғилиб қолган сариқ карточкалар сони 5 тага етса, битта ўйинни ўтказиб юборади. Суарезда эса тўртта карточка бор эди токи “Жирона” билан ўйингача.

“Сурезда тўртта сариқ карточка бор эди. Шунинг учун “Жирона” билан бўлган ўйинда сариқ карточка ишлаб олишга ҳаракат қилди. Яни у сариқ карточкалар сонини 5 тага етказиб, кейинги турни, “Лас Палмас” билан бўладиган ўйинни ўтказиб юбормоқчи ва “Атлетико Мадрид” билан бўладиган ўйинга карточкасиз етиб келишни кўзлаганди. Шунинг учун атайлаб икки марта “Жирона” ўйинчисига қўполлик қилди. Чунки, “Лас Палмас” билан ўйинда сариқ карточк ишлаб олгудек бўлса, унда муҳим ўйинда – “Атлетико” билан матчда майдонга тушолмасди. Луис Суарез атайлаб жаримага тортилишни истагани учун жаримага тортилиши керак. – дея баъёнот берган Хавиер Тебас.

Шунингдек Тебас “Манчестер Сити” бош мураббийи Пеп Гвардиоланинг ҳам жазога тортилишини истамоқда. Хабарингиз бўлса, Пеп Каталония Испаниядан ажралиб чиқиш тарафдори ва Испания ҳукуматига эътироз сифатда кейинги пайтларда кўкрагига сариқ тасма тақиб юрибди. Тебас эса “Футбол бошқа нарса, сиёсат бошқа нарса”, деган фикрда.

Эслатиб ўтамиз, гарчи ўйин тугаб, қайдномага қайдлар белгилаб қўйилган бўлишига қарамай, Ла Лига Суарезни жазо олишга урингани учун жазолади. Энди у “Лас Палмас”га қарши ўйинни ўтказиб юборади ва “Атлетико” билан ўйинга “тоза” бўлиб боради.

28.02.2018, 13:50:34 592 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш