Раул Гонсалез: “Реал” агар “ПСЖ”дан ўта олса…

“Реал Мадрид” ва Испания терма жамоасининг афсонавий футболчиси Раул Бланко Гонсалез Испания Матбуотига интервйъу берди.

- “Реал”нинг Чемпионлар Лигасидаги “ПСЖ” билан жавоб учрашуви борасида нима дея оласиз?

- “ПСЖ” Чемпионлар Лигаси ғолиблиги учун фаворитлардан бири. Демак, ўйин “Реал” учун осон кечмайди. Илк ўйинда исталган натижага эришдик, аммо кураш ҳали тугамади. Парижда кучли атмосфера бўлади ва йўқотадиган нарсаси қолмаган парижликлар бутун иродаларини намойиш этишади. Аммо “Реал” бундай вазиятларни тўғри баҳолай оладиган жамоа.

- Кимга устунлик берасиз?

- “Реал”га. Чорак финалга чиқишига ишонаман. Аммо акси бўлгудек бўлса, унда Ла Лигадан умидини узиб бўлган “Реал” учун яхши бўлмайди. Улар титул ғозонишга мажбур.

- Яхши бўлмайди, деганда Зайниддин Зиданга ишора қиляпсизми? Унинг креслоси қимирлаяпти деб хисоблайсизми сиз ҳам?

- Зидан фантастик мураббий. Кетма-кет 2 карра Чемпионлар Лигаси ғолиби бўлди. Қанча титулларни қўлга киритди. Бундан ортиқ мураббий топа оласизми? Шубҳасиз, унинг Мадридда қолишини истайман. Унинг тазйиқлар остида қолётганини кўп ўйлайман. У майдонда хотиржам ва ўзига ишонган ҳолда бўлиши керак.

- “ПСЖ”нинг қайси футболчилари “Реал” учун таҳлика туғдира оламди?

- Жуда кўп. энг муҳими, диққатли бўлиш лозим.

- “Реал”нинг омадсиз мавсум ўтказаётганига нима сабаб деб биласиз?

- Ҳеч ким кутмаган мавсумни ўтказишяпти. Ўтган йил бор титулларни қўлга киритган клуб бу мавсум йўққа чиқди. Аммо унутмаслигимиз керак, Ла Лигада “Барселона” бор. Ҳамда “Атлетико” ҳам.

- Чемпионлар Лигасида 5 та инглиз клуби иштирок этяпти. Улар бу йил анча ғайратлими ё шунчаки омад?

- Турнирда иштирок этиш учун кучлиларни четга суриб ташлай олишинг керак. Шу ергача етиб келишдими, демак улар ҳақиқатдан ҳам кучайишган. Назаримда, “Реал” “ПСЖ”дан ўта олса, инглиз клубларининг бири билан тўқнашади.

 

27.02.2018, 20:10:23 1092 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш