Чемпионатлараро “Олтин бутса” номзодлари: Роналду рўйхатга тушмади

Европа давлатлари миллий чемпионатларининг энг яхши тўпурарига бериладиган “Олтин Бутса” мукофотига номзодларнинг узайтирилган варианти эълон қилинди.

Кейинчалик қисқартириладиган рўйхатдаги 10 футболчига Харри Кейн етакчилик қилиб турибди.

Одатдагидек, кучли бешликда урилган голлар 2 очко билан белгиланган. Кучли бешликка кирмаган чемпионатлардан фақат Португалия миллий чемпионатидаги “Бенифика” хужумчиси Жонас рўйхатдан жой ола олди ва ҳар бир голига 1,5 очкодан ёздириб қўйди. Шу тариқа Жонас гарчи ҳаммадан кўп гол урган бўлишига қарамай 40,5 очко тўплаб, рўйхатнинг 7 поғонасини эгаллади.

Харри Кейн – “Тоттенхэм” – 48 очко

Эдинсон Кавани – “ПСЖ” – 48 очко

Муҳаммад Салоҳ – “Ливерпул” – 46 очко

Чиро Иммобиле – “Лацио” – 46 очко

Леонель Месси – “Барселона” – 44 очко

Серхио Агуеро – “Манчестер Сити” – 42 очко

Жонас – “Бенифика” – 40,5 очко

Луис Суарес – “Барселона” – 40 очко

Роберт Левандовский – “Бавария” – 40 очко

Неймар – “ПСЖ” – 38 очко

 

27.02.2018, 19:07:34 611 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш