“Арсенал” янги бош мураббий излашга туши: Брендан Роджерс, Леонард Жардим ва…

“Тhe Тelegraph”нинг хабар беришича, “Арсенал” раҳбариятининг ҳам худди мухлислар каби тоқати тоқ бўлди. Нашрда берилган маълумотга кўра лондонликлар Венгернинг ўрнига номзодларни ўрганиб чиқишни бошлаган. Айни дамда номзодларнинг учтаси аниқ. Булар “Монако” бош мураббийи Леонард Жардим, “Манчестер Сити” бош мураббийи Пеп Гвардиоланинг ёрдамчиси Микел Артета (собиқ “Арсенал” футболчиси) ва “Селтик” бош мураббийи Брендан Роджерс.

Бундан ташқари “Арсенал”нинг захира вариантлари сифатида Йоахим Лёв (Германия) ва “Шахтёр” бош мураббийи Пауло Фонсекалар ҳам бор.

27.02.2018, 16:41:18 241 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш