“Бавария” футболчиси операция қилинди

Мюнхен клуби матбуот хизматининг хабар беришича, “Бавария”нинг ёш ва истеъдодли ўйинчиси Кингсли Коман операция қилинган.

Футболчининг жарохати ва қачон майдонга чиқиши мумкинлиги ҳақида маълумот берилмаяпти.

Бир муддат олдин Команнинг тизза қисмидаги томири йиртилгани ҳақида миш-мишлар тарқалганди.

21 ёшли футболчи жорий мавсумда 36 марта майдонга тушиб, 7 марта рақиблар дарвозасини ишғол этган.

27.02.2018, 15:31:51 227 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш