Нўъмон Ҳасанов: «Ман ёшлигимда “Пахтакор”га ўтгим келмаган»

Янги мавсум арафасида барча клублар янгича тайёргарлик кўишмоқда. Ҳамманинг вақти тиғиз. “Қўқон-1912” биринчи турда Бухорода ўйнайди. Бу ўйин қандай ўтади? Бу мавсум қандай ўтади? Бу мавсум ҳамма учун бошқача келган. Анчадан бери кутилган ислоҳотлар даврини бошимиздан кечирмоқдамиз. Шундай бир пайтда Нўмон Ҳасанов интервью беришга розилик берди. Ушбу жамоа Тошкентда сўнги тайёргарлигини кўрмоқда. “Ўзбекистон” меҳмонхонасида ушбу мутахассис билан учрашдим. Суҳбат қурдик. Шу хос суҳбатни Сизга ҳавола этмоқдаман.

 

1. Ҳасанали Қодиров. Сиз футболчилик даврингизда кўп мураббийларни кўрдингиз. Қай биридан ниманарсани олдингиз?Нўъмонжон Ҳасанов. Ҳамманинг қандайдир ўзининг услуби бўлади.Кимдандир ниманидир доим оласиз. Ундан ташқари, нафақат мураббийдан, телевизорда кучли ўйинларни кўриб ниманидир ўрганасиз. Футболчиларимга доим айтаман. Ўрганинглар, кузатинглар дейман. Ким қандай ўйнаяпти, кўринглар дейман.

Ҳ.Қ. Кимнидир ажратиб кўрсата оласизми?Н.Ҳ. Биринчи мураббийим Баҳром Ҳакимов. Қўқонда ўйнадим. “Пахтакор”га келиб Новиков қўл остида ўйнадим. Икки йил Қўқонда ўйнашимдан олдин Тошкентда школада Ятченко, Жалилов қўл остида ўйнадим.

Ҳ.Қ.Ҳамкасбларни критика қилиш касб маданиятига тўғри келмайди, дейишади. Сиз бешта мураббийнинг яхши томонларини санаб берсангиз? Н.Ҳ. Баҳром Ҳакимов футболчи танлашда адашмайдилар. МХСКдаям, “Насаф”даям адашмаганлар. Хозир ҳам иккинчи лига клубида ишламоқдалар. Ятченко талабчанликни, интизомни ўргатади. Тарбия берадиган мураббий. Жалилов очилишни, тўп ушлашни яхши ўргатади. Шуларни  ажратиб кўрсатишим мумкин. Новиков Спартакда Бесков билан бирга ишлаган. Новиковдан кўп нарсани ўргандим. Хозир барибир “Барселона”, “Манчестер Сити”лар ҳам “Спартак” услубида ўйнашяпти. Тўпни ушлаб туриш, стенка ўйнаш. Ҳаммаси “Спартак” услуби. Новиков бизларга шуларни ўргатган. 89-91 йилларда Новиков “Пахтакор”ни бошқарган. Биринчи лигада ман “Пахтакор”га қўшилдим. Ҳамма мустақил бўлиб ажралиб чиққунга қадар“Пахтакор” биринчи лигадан олий лигага қайтган эди. Бир йил олий лигада ўйнадик.

2. Ҳ.Қ.Бугун ишлаяпган бошқа мураббийлар билан яқин муносабатингиз борми? Н.Ҳ. Ҳамма мураббийлар билан мунсабатим яхши. Сербтренери Дражен Дукични олиб келдик. У билан “Пахтакор”да бирга ишлаган эдим. У билан тушунчамиз яқин. У физикага жавоб беради. Физика майли-ю, ундан ташқари ҳимояни яхши тушунади. Бултур кўп гол урдик. Кўп ўтказиб ҳам юбордик.Ман ҳужумкор ўйинни яхши кўраман. Битта ўзимга қийин. Шунинг учун яхши ёрдамчи чақирдим. Ҳимояни бутунлай унга топширдим.

Ҳ.Қ. Дарвозабонингиз манга ёқиб қолган эди. Бакланов пенальтини “Локомотив”га қарши ўйинда олган эди. Н.Ҳ. Мани давримдамас. Абдуллаев даврида эди. Баклановнингўйин даври тугаганидан сўнг уни жамоада олиб қолдик. Дарвозабонларга мураббийлик қилмоқда.  Азиз Тўхтабоев хозир ёрдамчим. Муҳиддин Абдувалиев, ўзлари Қўқонлик баллар. Қўқонга хизматлари синган. Яхшилик билан Ковшов, Анвар Жабборовларга жавоб бериб юбордик. Қўқонлик баллар ишласин деймиз.

3. Ҳ.Қ.Сиз футбол ўйнаган давр билан хозирги давр орасида битта фарқни кўриб турибмиз. Хозир футболчилар бир йилга шартнома тузишади. Клубдан клубга кўчиб юришади.Илгари қайсидир футболчини кўрамиз деб ўйинга тушар эдик. Хозир йилда таркиб ўзгариб туради. Н.Ҳ. Тўғри, хозир пул кўп нарсани ҳалқилмоқда. Илгари пулнинг аҳамияти бунчалик эмас эди. Ман ёшлигимда “Пахтакор”га ўтгим келмаган. Иккинчи лигада ўйнар эдик. Кейин буфер зонага чиқдик. Футболда шароит муҳум. Ўзизда яхши шароит бўлса. кетаман демайсиз. Илгари шароитлар катта фарқ қилмас эди. Хозир четга чиқиш мумкин. Илгари мумкин эмас эди. Ҳамма яхши командани танлагиси келади. Лигада қатнашгиси келади.

Ҳ.Қ. Сизнинг олдингизга  битта ўйинчи келди, дейлик. У бир йилдан кейин кетади. У билан бир йил қилган ишларингиз бекор бўлади. Баҳодир Пардаев ҳақида гапирмоқдаман. Н.Ҳ. Хозир бошқалар  футболчиларни шунга ўргатиб қўйишган. Бир йилга шартнома тузишади. Ман икки уч-йилга кантракт тузардим илгари. Хозир ҳамма бир йилга контракт тузиб шунга ўргатиб қўйишган. Пардаевнинг контракти бор эди. Ман ўзим қўйвордим. Футболчи тағин икки-уч йил футбол ўйнайди. Уни тушуниш керак. Гап ўйин тажрибасини ошириб қайтишида эмас. Ёши кеб қолди. Боласини боқиш керак. Футболчи ўйнашни тугатиб ҳаётини 0дан бошлайди. Бир-икки сўм пул ишлаб олса, бунинг ёмон томони йўқ. Оиласи бор, буни тушуниш керак. Пардаевни қўйвормасам кетмас эди. Ўзим қўйвордим.

4. Ҳ.Қ. Футболчи ўттизга тўлганидан кейин қандайдир очилмай қолган қирраларини мураббий очиши мумкинми? Бикмаев Марат ўттиз ёшгача иккинчи даражада, кимларнингдир соясида юрди. “Локомотив”дашу ёшда очилишни бошлади. Пардаев, Шаҳбоз Эркиновларҳам шундай умидли деб ҳисобланишар эди. Улар клубдан клубга ўта бериб ўзларини кўрсата олишмади. Боходир Пардаев ҳам очилиши мумкинми? Н.Ҳ. Ўттиздан кейин қанақадир “опыт”, тажриба ошади. Кўп нарсани тушунади.“Пахтакор”даям Пардаев билан бирга ишлаганман. Уни биламан. Пардаевга шанс беряпман. Бошқа ҳужумчи олмаяпман. Чет элдан олдим. Бошқа позицияга олдим. Ўзини устида ишласин. Пардаев Кореяда бир йил йўқотди. Манам ўттизетти ёшгача ўйнадим. Тўғри очилиб, тўғри жой танлаб ўйнаш керак. Тўғри очилиш керак. Мияни ишлатиш керак. Ўйинни бошқариш керак. Тўғри пас берадиганлар кам хозир.Жепаров шундай ўйнади. Искандеров чиқяпти.Жавоҳир шундай бўлади. Хозир бундай ўйнайдиганлар кам. Ҳамма робот бўб қолгандай. Майдонда ўйлашни билмайди.4-4-4 схемани, рақамлани ўйлашади. Ҳамма ситуациядан чиқиб кетиш мумкин.

Ҳ.Қ.Европа Чемпионлар Лигасининг ўйинларини кўряпсизми? Н.Ҳ.“Манчестер Сити” менга ёқади. Тўпни ушлаб туриш. Яқин ўйнаш. “Динамо” Киевда Буряк бўлар эди. Марказда 90 минут тўпни ҳеч олдириб қўймас эди. Гвардиоланинг болалари шундай ўйнамоқда.Ҳ. Қ.“ПСЖ” билан “Реал” ўйинидан нимани олдингиз?Н.Ҳ. Бир пайтда иккита ўйин бўлди.“Ливерпул”ни кўпроқ кўрдим.“ПСЖ” яхши ўйнади. Проста омад келмади. “Реал” ютиб кетди. У-бу ўйинчини кўрмайман. Тактикани кузатаман.

5. Ҳ.Қ.“Пахтакор”да ёшлар билан ишладингиз. Хозир ёшларга эътибор қарата оляпсизми? Н.Ҳ.Биз Тошкентдамиз. Ёшлар Қўқонда қолган. Уларга программани ўзим бераман. Шундаям ёшлардан бешта болани бирга олиб келдим. Ўйинини ўстиряпмиз. Ҳар йили балаларни ўзим танлайман. Декабр ойида 50тача болани ўйнатиб кўрдик.Баъзиларини кузатиб танлайман. Баъзиларини беш минут ўйнатиб командага оламан. Уч тўртта анақаси бўлади. Вақтинчалиги бўлади. Ҳасанов, Яхшибоевлар дублёрдан чиқишди. Ёшларимиздан чиққан Авазбек “Навбаҳор”да ижарада, Иқбол, Ойбеклар “Сўғдиёна”да ижарада ўйнашмоқда. Бизнинг баллар. Ҳ.Қ.Майдонда тўпни эмас, бутун ўйинни назоратида ушлайдиган, тўпни қачон ушлаш, қачон узатиш, кимга узатишни яхши биладиган ўйинчилар бўларди. Қосимов шундай эди. Ан, ундан анча аввал, Таджиров, Тазетдиновлар худди шундай ўйнашар эди.Сиз ҳам ўртада ўйнардингиз. Ҳимояни ҳужумга боғлаб, ҳамма юкни кўтарардингиз. Ҳаётда ҳам шундайсизми?Н.Ҳ. Қайси маънода? Ҳ.Қ. Дарвозабонни жамоанинг ярми дейишади. Бош мураббий жамоанинг ҳаммасидир. Шундай бўлсада, ташкилий ишлар жуда кўп. Менинг вазифамга кирмайди демасдан уларгаям бош-қош бўласизми? Майдондаги ва унинг атрофидаги барча юмушларни бажаришга ҳиссангизни қўшашизми? Н.Ҳ.Албатта, “Пахтакор”да ташкилий ишлар яхши эди. Қўқонга келсам, батта бошқача экан. Шароит оғир эди. Масалан, овқатланишни олайлик. Ёнғоқ, кишмиш, асалларни қўшдик. Питание муҳум. Аввал футболчиларни овқатлантирамиз. Кейин тренерлар овқат ейишади. Арзонни қидирмай яхши меҳмонхонада турайлик дейман. Яхши форма олиб беряпмиз. Бу йил Адидасга заказ қилдик. Футболда мелочлар йўқ. Клуб бир оила бўлсин дейман. Бўш вақтларда тўртта-тўртта бўлиб алоҳида юришмасин. Ўйиндан кейин ҳам бир оила бўлишсин дейман. Шуни талаб қиламан.

6. Ҳ.Қ.Жамоада футболчилардан лидер борми? Майдондаям, ўйиндан кейин ҳам ҳаммага сўзи ўтадиган  футболчилардан битта лидер борми? Н.Ҳ. Албатта шундайлар бор. Лекин Майдонда бирбирига  подсказ йўқ.Бир нима деб бирбирига этиб туриш керак. “Орқадан”, “ёлғизсан”, “тезлаш”, “шошма”. Майдонда шеригини ўйлаш керак. Ким нима қиляпти, билиб туриш керак. Хато қилса уришиш керак.Сўкиниш керак эмас.Тракторда кучли ўйинчи йўқ эди. Локомотивда ўйнаган пайтда Майдонда ҳаммани бирлаштириб ўйинни ўзим ташкил қилардим.

7. Ҳ.Қ. Футбол жамоавий ўйин дедик. Ҳамма бирлашиб бир оила бўлиши керак дедик. Савол пайдо бўлади. Мураббий футболчилар тилини билиши керакми? Н.Ҳ. Серблар тилини билмайман. Лекин гапимни тушунтира оламан. Яхшиям рус тилини тушунишади. Нима маънода сўрадингиз? Ҳ.Қ. Мисол учун Гвардиола “Бавария”га келиб бир йил ичида немис тилини ўрганиб олди.  Ҳамма инглиз тилини билар эди. Шундай бўлсада, уларга яқин тилда улар билан гаплашгиси келди. Лушчан ҳар анжуманда футболчилар мени тушунишмайди, деб кўп гапирар эди. Жамоа бир оила бўлар экан,Бош мураббий футболчиларга яқин тилни, қадрдон тилни билиши керакми? Н.Ҳ. Албатта билиши керак. Ман футбол ичида яшадим. Ўзбек тренерлар ҳам русча гаплашар эдилар. Ўзбек бўлсамам рус тилида соатлаб тутилмасдан гаплаша оламан. Ўзбек тилида қийналаман. Пресс конференцияладақийналганимдан қисқа жавоб бераман. Уни гапириш мумкин. Буни мумкинмас, совет даврини гапириш мумкинмас. Бундай гаплар манга ёқмайди. Ўша даврда ёшлигимиз ўтган. Қандай гапирмаймиз? Хато қилиб қўймай деб, интервью бермайман.  Футболчиларим рус тилини тушунмас экан. Сезиб қолдим. Фақат Ўзбекча қўшиқлани машинада кета туриб эшитишни бошладим. Ўзбек газеталани ўқияпман. Хозир ўзбек тилида осонроқ гапира бошладим.

8. Ҳ.Қ. Жамоа билан кўп нарсага эришдингиз. Хозир ҳам кўп нарсани қилмоқдасиз. Ҳамманинг ишончини қозондингиз. Биз буни кўрмоқдамиз. Сиз Қўқон билан қанчалик келгусингизни боғлагансиз? Қанча муддатга клуб билан шартнома тузгансиз? Н.Ҳ. Қанақа шартнома? Келганимда команда  охиридан иккинчи ўринда эди. Стадионга одам кам тушар эди.  Командани йиғдим. Жавоҳир Сиддиқовни олиб келганимда уни ҳеч ким танимасди.Стадионга кўплаб одам келяпти. Ўйинимиз ёқяпти. Стадион тўлмоқда.

9. Ҳ.Қ.“Насаф” бир қанча асосий ўйинчиларини “Бунёдкор”га бериб юборди. Янги ўйинчиларни тайёрлади. Кейин бир неча йилдан кейин “Локомотив”ҳам унинг асосий ўйинчиларини ўзига қўшиб олди. “Насаф” тағин тикланиб олди. Бу йил “Пахтакор” унинг асосий ўйинчиларини ўзига қўшиб олди. Биламан,“Насаф” яна тикланиб олади. “Насаф” мағзи тўқ жамоа. Ўзбек футболида  асосий клублардан бирига айланди. “Қўқон-1912” клуби“Насаф” даражасига чиқиши мумкинми? Н.Ҳ. Бизда бултур шанс бор эди. Иккинчи даврада тўртта ўйинчи олиб келайлик дедим. Олиб келолмадик. Медаллар учун курашган бўлар эдик. Ҳ.Қ. Натижа ё ҳисоб маъносида эмас, футболимизда тутган ўрни маъносида “Қўқон-1912” юртимизда тутган ўрни жиҳатидан асосий жамоалардан бирига айланиши мумкинми? Н.Ҳ.Бизда баъза йўқ. Машғулот майдони йўқ.“Бунёдкор”дақа баъза Европада ҳам кам учрайди.  Манга теккис майдон керак. Ман ўйинни тезлаштириб юбораман.Хозирги майдонда икки, уч тегиниш билан футбол ўйнамоқдамиз. Теккис майдон бўлса, ўйинимиз тезлашади. Биз фақат бир тегиниш билан футбол ўйнардик. Кўп нарса раҳбарларга боғлиқ. Тўғри айтасиз, орзу қилсак арзийди. Текис майдонда одно касание, бир тегилиш билан тезкор футбол ўйнатишни ёқтираман.

10. Ҳ.Қ.Мен ҳам ёқтираман. Сиз айтган бир тегилиш билан “Локомотив”, “Бунёдкор” ўйнамоқда.  Қўқон ўйинида бошқа клубларда кўрмаган футболни кўрмоқдаман. Тўпни олиб. кимга оширсаммикан демасдан, рақиблар қуршовидан чиқиб кетиб, футболчининг ўзи ўн, йигирма беш метрга тўп билан марказдан ёриб ўтиб, янги вазият яратиб, сўнгра очилган шеригига тўп оширмоқда. Н.Ҳ. Футболда таваккал қилмаса, зарбдор вазиятга чиқиб бўлмайди. Ўйинни ўзига олиб алдаб ўтиш ҳам керак. Шундайўйнамасангиз кутилмаган ҳавфли вазият пайдо бўлмайди. “Пахтакор”да тўп ушлашни талаб қилишарди. Алдамоқчи бўлиб олдириб қўйсангиз уришишар эди. Футболчи гап эшитар эди. Шунинг учун Геворкян “Пахтакор”да ўйнолмади. “Пахтакор” асосан стандартлар устида кўп ишлар эди. Буям керак. Лекин олдинга чиққан рақибни алдаб ўтмасанг, шеригингда  ўткир вазият пайдо бўлмайди. Тўпни учинчи зонада олдириб қўйишдан қўрқиш керакмас. 

11. Ҳ.Қ.Инсон сифатида Сизни озгина  тушуна бошладим.Илгари қисқа гапиришингиз сабабини тушунмас эдим. Сизни ҳамма қўлласин. Клуб раҳбарияти ҳам, Юртимиз раҳбарияти ҳам клубни қўлласин. “Қўқон1912” ҳам кучайсин. Юртимизда ўзак жамоалардан бирига айлансин. “Манчестер Сити” буюк жамоа. Лекин у менга бегона. У ерда ўзбегим йўқ. У ерда жияним ишламайди, набирам ўйнамайди. Қўқонда юртдош ўғлонларим ўйнайди. Бировнинг кошонасидан ўз кулбанг афзал, дейиладику. Ишингиз натижасини кўриб турибмиз. Отасига раҳмат, деган ибора бор. Сиз, отангиз ҳақида бирор нарса айтиб бера оласизми? Н.Ҳ.Дадам ёш ўтиб кетганлар. Футбол ишқибози эдилар. Биз баллар “ну погоди”ни эмас, дадамизга қўшилиб футбол кўрар эдик. “Пахтакор”нинг муҳлиси эдилар. Тўртта уйнинг ўртасини Қўқонда “кокробка” дейишади. Шу ерда катталар шаҳмат, домино ўйнашар эди. Футболни муҳокама қилишар эди. Баллар футбол ўйнашар эди. Дадам телевизор устаси эдилар. Улар ўтганларидан сўнг футболчи бўламан дедим. Бир ўзим тўртта балага қарши ўйнардим. Баҳром-ака Ҳакимов баллар ичидан мени танлаб олганлар.Ўша пайтда орзуим “Пахтакор”да ўйаш эди. Ниятимга эришдим. Футболчи орзу қилиши керак. Стремление керак, интилиш керак.

Ҳ.Қ. Бугунги кундаги орзуингиз қандай? Клуб билан“Насаф”, “Локомотив” даражасига чиқишни орзу қиласизми? Н.Ҳ. Орзу қиламан. Лекин бу даражага чиқолмасак керак. Битта ўйинчини олиб қололмадик.  Даврон Хошимовни айтяппан. Ҳ.Қ. Ўзингиздан ё раҳбарлардан ҳафа бўлманг. Даврон Ҳошимов шаклланиб бўлган футболчи. “Қўқон-1912” шакл топмаган йигитларни олиб келиб, уларнинг ўйинига шакл берди. Жавоҳир шу ерда бир нимага эришмоқда. Клуб билан бирга у анча жойга боради. Қувондиқ ҳам яхши ўртакаш бўлиб етишмоқда. Н.Ҳ. Ман Катталардан эмас, Хошимовдан ҳафа бўлдим. Бир оғиз менга айтиб ҳайирлашса бўларди. Ман ҳеч кимни ушлаб турмайман. Манга Қўқонда ўйнайман дейдиганлар керак. Ҳаёлида башқа жамоа бўлса, футбол ўйалмайди.  Берилиб ўйналмайди Манга Қўқонга ишонадиганлар, шу ерда ўйнайман дейдиганлар керак.Ҳ.Қ. Вақт келиб Тошкентлик ёш болалар Қўқонда ўйнайман деб орзу қилишади.  Юртимизда яна битта бақват жамоа пайдо бўлишини биз ҳам Тошкентда дуо қилиб турамиз. Сизга Нўъмонжон хоссуҳбатингиз учун раҳмат.

22.02.2018й. ҲАСАНАЛИ ҚОДИРОВ.

Нўъмон Ҳасанов

27.02.2018, 12:32:43 373 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш